Акция эгаси овоз бериш тартиби
|
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АЖ АКЦИЯ ЭГАСИ (ИШТИРОКЧИСИ) БЎЛГАН КОРХОНАЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИДА ЖАМИЯТ ВАКИЛЛАРИНИНГ ЖАМИЯТ НОМИДАН ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
МУНДАРИЖА
II. ЖАМИЯТ БИЛАН ОЛДИНДАН КЕЛИШИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАСАЛАЛАР 3
III. МАСАЛАЛАРНИ ЖАМИЯТ БИЛАН КЕЛИШИШ ТАРТИБИ 4
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунларига, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ «Қува дон махсулотлари» АЖ (кейинги ўринларда - Жамият) акция эгаси (иштирокчиси) бўлган корхоналарнинг бошқарув органларида жамият вакилларининг жамият номидан овоз бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
акциялар пакети (улуш) – хўжалик жамиятларида Жамиятга эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган акциялар (улуш);
жамиятнинг вакили – Жамият томонидан бериладиган ишончнома асосида акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилишида Жамият манфаатларини ифода этувчи, ёки Жамият таклифига биноан кузатув кенгашига киритилган, олий маълумотли, камида икки йиллик иш тажрибасига эга Жамият ходими ёки бошқа жисмоний шахс.
3. Агар хўжалик жамиятининг кузатув кенгаши таркибига Жамиятнинг иккита ва ундан ортиқ вакили киритилган бўлса, мазкур Низомда кўзда тутилган масалалар бўйича овоз бериш тартибини олдиндан келишиб олиш Жамият буйруғи билан белгиланган Жамият ходими томонидан амалга ошририлади.
4. Жамият вакили қуйидаги мезонлар мавжуд бўлган ҳолда қонунчиликка мувофиқ ва Жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади:
хўжалик жамиятидаги Жамиятнинг улуши 25 фоиздан кам бўлса;
битта хўжалик жамиятидаги акциялар пакетининг (улушнинг) баланс қиймати жамият соф активларининг кузатув кенгашининг мажлиси ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишидан олдинги ҳисобот санаси ҳолатига бир фоизидан кам бўлса.
II. ЖАМИЯТ БИЛАН ОЛДИНДАН КЕЛИШИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАСАЛАЛАР
5. Қуйидаги масалалар бўйича олдиндан келишиш талаб этилади:
хўжалик жамиятининг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш;
хўжалик жамиятининг устав капиталини ўзгартириш;
хўжалик жамияти асосий фаолияти йўналишларини ўзгартириш;
хўжалик жамияти ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатларини муддатидан аввал тўхтатиш;
кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузиш;
хўжалик жамиятининг бошқа хўжалик жамиятларида иштирок этиши;
хўжалик жамиятининг таркибий тузилмасини тасдиқлаш;
хўжалик жамиятини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, тугатувчини
(тугатиш комиссиясини) тайинлаш, оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
хўжалик жамиятининг фойдасини тақсимлаш.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилмаган масалалар бўйича жамият вакили қонунчиликка мувофиқ ва Жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мустақил тарзда қарор қабул қилиши мумкин.
III. МАСАЛАЛАРНИ ЖАМИЯТ БИЛАН КЕЛИШИШ ТАРТИБИ
7. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган масалалар юзасидан кўрсатмалар олиш учун Жамиятнинг вакили кузатув кенгашининг ёки акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши ўтказиладиган сана аниқланганидан кейин уч кундан кечиктирмай Жамиятга кун тартиби масалалари тўғрисида ёзма хабарнома ҳамда зарур ахборотларни, шунингдек кўрсатилган масалалар бўйича овоз бериш тартибига оид ўзининг таклифларини юборади.
8. Агар кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши кун тартибига жамият соф фойдасини ёки унинг бир қисмини техникавий қайта қуролланиш, ишлаб чиқаришни ислоҳ қилиш, асосий ишлаб чиқариш фондларини ишга тушириш ёки жамиятнинг бошқа эҳтиёжларига йўналтириш масаласи киритилган бўлса, жамият вакили шунингдек жамиятга ушбу харжатларнинг аосланганлиги, улардан фойдаланиш орқали эришиладиган пировард натижа тўғрисида ахборот (бизнес-режа ёки бошқа ахборот) тақдим этади.
9. Зарур ҳолларда ижроия органи мажлис чақиради ва унда кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши кун тартиби масалалари ҳамда овоз бериш тартиби муҳокама қилиниб, муҳокама натижаси асосида мажлисда иштирок этган шахслар томонидан имзоланадиган кўрсатма қабул қилинади.
10. Жамият ёзма хабарномани олганидан кейин 5 кундан кечиктирмай (аммо кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши ўтказиладиган кундан кечиктирмасдан) жамиятнинг вакилига мазкур Низомда кўзда тутилган масалалар бўйича овоз бериш тартиби тўғрисида кўрсатма юборади.
11. Жамият вакилига юбориладиган кўрсатма Жамиятнинг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланади.
12. Агар кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши ўтказилмай қолса, оралиқ даврда Жамият вакили томонидан шароит ёки ҳолатлар берилган кўрсатмаларни қайта кўриб чиқишни талаб этадиган даражада ўзгаргани тўғрисида ахборот киритилмаса, берилган кўрсатма кечиктирилган кузатув кенгашини, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишини ўтказилгунга қадар ўз кучини сақлайди.
13. Агар мазкур Низомда белгиланган муддат ичида кун тартиби бўйича кўрсатмалар олинмаса, Жамият вакили кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида иштирок этмайди.
14. Жамият вакили кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин 15 кун мобайнида Жамиятга (акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармасига) кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши баённомасининг нусхасини тақдим этади.
15. Агар кузатув кенгаши, акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилиши томонидан олинган кўрсатмаларга хилоф қарор қабул қилса, жамиятнинг вакили уч иш кунидан кечиктирмасдан бу ҳақда Жамиятни хабардор қилади.
16. Жамият қайд этилган хабарномани олганидан кейин бир ҳафта ичида жамият вакилига кейинги хатти-ҳаракатлар борасида кўрсатма юборади.
17. Жамият вакили қарорга ўзига берилган кўрсатмалардан ўзгача тарзда овоз берган ҳолда, у қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
18. Агар кузатув кенгаши таркибига Жамиятнинг бошқа вакиллари ҳам киритилган бўлса, улар келишилиши мажбурий бўлган кун тартиби маслалари бўйича овоз беришда, Жамият томонидан берилган кўрсатмаларга риоя этишлари шарт.
19. Жамият ўз вакилларидан келиб тушаётган таклифларни, шунингдек овоз бериш тартиби тўғрисида юборилган кўрсатмаларни алоҳида ҳисобга олиб боради.
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
20. Мазкур Низом ижроси устидан назорат ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.
21. Мазкур Низом назорати юзасидан ахборот ички аудит хизмати ҳисоботига киритилади.
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.