БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ

 

«Қува дон махсулотлари» АЖ 

Кузатув кенгашининг  2021 йил 

11 майдаги мажлис қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»













 

«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АЖ БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ МАЪРУЗАЛАРИНИНГ ШАКЛИ ВА МАЗМУНИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДА

 

НИЗОМ















 

МУНДАРИЖА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 3

II. БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ МАЪРУЗАЛАРИНИНГ ШАКЛИ ВА МАЗМУНИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 3

III. БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ҲИСОБОТЛАРИ 3

IV. НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ ҲИСОБОТЛАРИ 4

V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР 4

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низом, ва Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган, ҳамда у бошқарув ва назорат органлари маърузаларининг шакли ва мазмунига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилайди. 

II. БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ МАЪРУЗАЛАРИНИНГ ШАКЛИ ВА МАЗМУНИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 

2. Бошқарув (кузатув кенгаши ва ижроия органи) ва назорат (тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати) органларининг маърузалари аниқ ва лўнда бўиши лозим. 

3. Бошқарув ва назорат органларининг маърузалари қуйидаги мазмунда бўлиши керак: 

асосий кўрсаткичларни қиёслаш (режа/аслида кўринишида); бажарилмаганликнинг асосий сабаблари; жамият фаолиятидаги аниқланган камчиликлар ва ушбу камчиликларга 

йўл қўйган шахсларга нисбатан кўриладиган чоралар; ривожланиш стратегияси бажарилишининг бориши ва бошқалар. 

 

III. БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ҲИСОБОТЛАРИ 

4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи Жамиятнинг бошқарув органлари ҳисобланади. 

5. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 58 ва 59-моддаларига мувофиқ, кузатув кенгаши қуйидаги масалалар бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши олдида ҳисобот беради: 

жамият ривожланиши стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида;

кузатув кенгаши ваколатига кирадиган, шу жумладан, жамиятни бошқариш юзасидан қонунчилик томонидан қўйиладиган талабларга риоя қилиш ҳақидаги, масалалар.

6. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 58, 59, 75 ва 79-моддаларига мувофиқ, ижроия органи қуйидаги масалалар бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши (йиллик йиғилиш) ва кузатув кенгаши (ҳар чоракда) ҳисобот беради:

жамият йиллик бизнес-режасининг бажарилиши; жамият ривожланиши стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган

чоралар; самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари натижалари ва бошқалар.

IV. НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ ҲИСОБОТЛАРИ

7. Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ, ички аудит хизмати ҳар чоракда кузатув кенгаши олдида ҳисобот беради.

8. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 107-моддасига мувофиқ, тафтиш комиссияси (тафтишчи) ҳар чоракда кузатув кенгаши мажлисига жамиятдаги мавжуд аффилияцияланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар тўғрисида хулосани, шунингдек, ушбу битимлар амалга оширилиши учун қонунчиликка ва жамият ички ҳужжатларига риоя қилинаётганлиги ҳақида хулосани тақдим этади. 

9. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида тафтиш комиссиясининг хулосаси тингланади, хулоса таркибида қуйидагилар бўлиши лозим: 

жамият ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларидаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги баҳоси; 

бухгалтерлик ҳисобини юргизиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибининг бузилиш ҳолатлари, шунингдек, молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш вақтидаги қонунчилик бузилишлари ҳақида маълумот. 

V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР 

10. Ушбу низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.