Фаолиат тури ва мақсади

 

Фаолият тури (асосий йўналишлари) ва мақсади

 

1. Акциядорлик жамиятини тузиш, унинг фаолияти ва уни тугатиш, акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ

муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги

қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари ва мазкур Устав билан тартибга солинади.

- ун маҳсулотлари, халқ истъемол молларини ишлаб чиқариш ва сотиш, турли корхона, ташкилот ва фуқароларга турли хизматлар

кўрсатиш;   

- қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилган дон маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта

ишлаш;    

- ғалла экинлар донини тайёрлаш ва экиш учун қишлоқ хўжалигикорхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларга етказиб бериш;    

- ун ва ун махсулотларини ишлаб чиқариш ва корхона ташкилот ва ахолига етказиш;

- омихта-ем ишлаб чиқариш;

- қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқариш, харид қилиш, кайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва сотиш;

- чорвачилик ва паррандачилик фаолияти, чорва ва парранда ўстириш ва сотиш;

- ишлаб чиқарувчи ва исътемолчилар билан бевосита ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, тижорат-вавоситачилик

хизматларини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан ман этилмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;

2. Жамиятнинг асосий мақсади жамиятнинг умумхўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.

3. Шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензия) талаб этиладиган фаолият турлари Жамият томонидан фақат керакли ҳужжатларни

олгандан сўнгина амалга оширилади.