Ички низомлар
|
«Қувадонмахсулотлари» АЖ акциядорларинингумумиййиғилиши 2016 йил 26 апрелдаги баённомаси билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
АХБОРОТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
II. АХБОРОТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ.. 3
III. ҚОНУНЧИЛИККА МУВОФИҚ, БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ ВА МУДДАТДА МАЖБУРИЙ РАВИШДА ОШКОР ЭТИЛАДИГАН АХБОРОТЛАР РЎЙХАТИ 4
IV. ҚЎШИМЧА АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ РЎЙХАТИ ВА ТАРТИБИ 5
V. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИ, МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ, ИШЧИ ХОДИМЛАРНИНГ МАНФААТДОР ШАХСЛАР БИЛАН АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ТАРТИБИ.. 6
VI. ЖАМИЯТНИНГ АХБОРОТ СИЁСАТИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР. 6
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 6
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Қимматли қоғоз бозори тўғрисида"ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 176-сонли, 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 355-сонли Қарорлари, Қимматли қоғозлар бозорида ахборотлар тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидалари (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) ва 2015 йил 31 декабрдаги Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу Низом, «Қува дон махсулотлари » АЖ (кейинги ўринларда матнда - “Жамият” деб юритилади) томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни, уларни рўйхати, ошкор этиш муддати, тартиби ва шакли тўғрисида маълумотларни ўз ичига олади.
2. Ахборот сиёсатининг мақсади Жамият фаолиятининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш, акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахсларига (кейинги ўринларда матнда - “манфаатдор шахс” деб юритилади) тегишли ахборот ва маълумотларга бўлган эхтиёжиларини қондириш орқали Жамият фаолияти юзасидан хаққоний маълумотларни тақдим этади.
3. Ахборот сиёсати манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқларини тўлиқ намоён қилиш, инвестиция ва бошқарув бўйича қарорлар қабул қилиш юзасидан шунингдек, Жамият тўғрисидаги махфий маълумотларни сақлаш мақсадида Жамият ва унинг фаолияти юзасидан тўлиқ ва хаққоний маълумотларни олиш учун ишлаб чиқилган.
4. Ахборотни тижорат сирига киритиш, ундан фойдаланиш шартларини белгилаш тартиби Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
II. АХБОРОТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
5. Ахборот сиёсатнинг асосий тамойиллари бу - мунтазамлик, тезкорлик, очиқлик, тўлиқлик, тенг ҳуқуқлилик, баланслилик, ахборот ресурсларининг ҳимояланганлиги.
6. Мунтазамлилик тамойили бу – Жамият тўғрисидаги ахборотларни доимий равишда манфатдор шахсларга Жамият томонидан тақдим этишга қаратилганлигидир.
7. Тезкорлик тамойили бу - Жамият, манфаатдор шахсларга Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятига хамда уларнинг манфаатларига таъсир этувчи муҳим ҳодиса ва фактлар юзага келганда қисқа муддат ичида хабардор қилишдир.
8. Очиқлик тамойили бу – Жамият ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тарқатишда барча усуллардан ва каналлардан фойдаланади ва бу орқали Жамиятка алоқадор бўлган шахслар учун ахборотларни олишда ва фойдаланишда эркинликни ҳамда қийинчилик туғдирмаслигини таъминлайди.
9. Тўлиқлик тамойили бу – Жамият ўз фаолияти натижалари бўйича манфаатдор бўлган шахсларга ахборотларнинг ҳаққонийлиги, салбий маълумотларнинг яширмаслиги ва фойдаланувчилар учун мазкур ахборотларнинг тўлиқ мужассамланган ҳолда тақдим этилишини намоён қилади.
10. Тенг ҳуқуқлилик тамойили бу – барча манфаатдор шахслар учун Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида тенг ҳуқуқга эга эканлигини билдиради.
11. Баланслилик тамойили бу – Жамият фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашда унинг тижорий фаолияти манфаатлари ўртасида белгиланган тартибда, оқилона баланслиликни таъминлаш. Бунда асосий шартлар қуйидагилардир:
махфий маълумотлар химояси;
амалдаги қонунчилик ва Жамиятнинг ички норматив ҳужжат талабларига риоя қилган холда инсайдерлик маълумотларини тарқатиш ва ундан фойдаланиш.
12. Ҳимояланганлик тамойили бу – тижорт сирлари ёки бошқа сирларни ҳамда махфий маълумот ва ахборотларни амалдаги қонунчиликда рухсат этилган тартибда ҳимоя қилиш.
III. ҚОНУНЧИЛИККА МУВОФИҚ, БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ ВА МУДДАТДА МАЖБУРИЙ РАВИШДА ОШКОР ЭТИЛАДИГАН АХБОРОТЛАР РЎЙХАТИ
13. Жамият қуйидаги Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Қимматли қоғоз бозори тўғрисида"ги Қонунлари, қарорлари билан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 176-сонли, 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 355-сонли, Қарорлари, Қимматли қоғозлар бозорида ахборотлар тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидалари (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида тегишли муддатларда ҳамда белгиланган тартибда ва усулларда ахборотларни ошкор этиш мажбуриятини олади.
14. Ахборотларни мажбурий тарзда ошкор этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Корпоратив ахборот ягона порталида (қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколат давлат органининг расмий веб-сайтида);
фонд биржасининг расмий веб-сайтида (www.uzse.uz); Жамиятнинг корпоратив веб-сайтида; оммавий ахборотлар воситаларида.
15. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколат давлат органининг ёки фонд биржасининг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда ошкор этиладиган ахборот беручи ҳужжатлар:
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);
Жамиятинг йиллик ҳисоботи, шу жумладан халқаро стандарт талаблари асосида тузилган молиявий ҳисобот;
Жамиятнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунлари бўйича ҳисоботи; Жамият фаолиятида юзага келган муҳим фактлар тўғрисидаги хабар.
Жамият мазкур ахборотларни Қимматли қоғозлар бозорида ахборотлар тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидаларида (рўйхат рақами 2383, 31.07.2012 й.) белгиланган тартибда, муддатда ва шаклда ошкор этади.
16. Жамиятнинг қимматли қоғозлари Фонд биржаси листингига киритлганда ва/ёки жойлаштирилганда Жамият биржа бюллетенига мувофиқ барча зарурий ахборотларни ошкор қилади.
17. Жамиятнинг расмий веб-сайти (www.mastona.uz) мавжуд бўлиб, мазкур сайитда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 176-сонли Қарори билан тасдиқланган ахборотлар рўйҳати бўйича маълумотларни ошкор қилинишини таъминлайди.
18. Оммавий ахборот воситаларида қуйидаги ахборотлар мажбурий тарзда ошкор этилади:
акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар;
Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзиллари ўзгарганлиги тўғрисидаги хабар;
Жамият акциядорларига, имтиёзли ҳуқуқ эгаларига акцияларни сотиб олишни ёки акцияларга айрибошланувчи қимматли қоғозларни таклиф этиш;
Жамият акцияларнинг қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ахборот;
Жамиятнинг тугатилиши тўғрисидаги, шунингдек, кредиторлар томонидан талаблар тўғрисидаги аризаларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари ҳақида маълумот.
IV. ҚЎШИМЧА АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ РЎЙХАТИ ВА ТАРТИБИ
19. Жамият расмий веб-сайтни доимий такомиллаштириб бориш, сайтнинг манфаатдор шахслар учун қулай бўлган инглиз, рус ва бошқа тиллардаги версияларини яратиш орқали давлат тилидаги барча ахборотларни мазкур тилларга таржима қилган холда ахборот берилишини таъминлаш.
20. Жамият ўзининг расмий веб-сайтда кейинги қўшимча маълумотни ошкор этади:
Корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш ва унга амал қилиш тўғрисидаги хабар;
ижроий орган ҳақидаги маълумот;
Жамият бошқарув органи фаолиятининг самарадорлигини ва корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари;
Жамиятнинг 20 фойиздан ортиқ акцияларига эга бўлган акциядорлар тўғрисидаги маълумот;
тақсимлашга таклиф этилаётган соф фойда, дивидендлар миқдорининг асосланиши, уларнинг Жамият дивиденд сиёсатига мувофиқлигининг баҳоланиши, шунингдек, зарурат туғилганда соф фойданинг муайян қисмини Жамиятни ривожлантириш эҳтиёжларига йўналтиришнинг тушунтирилиши ва иқтисодий асосланишини эълон қилади;
Жамиятнинг соф фойдасини ошириш мақсадидаги техник янгиланиш, қайта қуриш ва имкониятларни кенгайтириш ва шу асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича режалари;
акцияларнинг котировкаси бўйича маълумотлар мавжуд бўлганда, муҳим ва техник текширув натижалари, экспертлар, маслахтчилар ва мутахассисларинг шарҳ ва ҳулосалари;
Жамият бизнеснинг турларига қараб Жамият капиталининг қиймати ва Жамият капиталининг ўртача тортилган қиймати ҳамда ушбу кўрсаткичларнинг аҳамияти асосланган ҳолдаги маълумотлар мавжуд бўлганда;
ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) бўйича қарор қабул қилиш тартиби ва шартлари шунингдек, ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) бўйича ҳақиқатда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотлар.
21. Жамият Кенгаши ва ижроий органини мукофотлаш ва компенсациялаш тўғрисидаги маълумот акциядорлар умумий йиғилишида эълон қилинади ва акциядорлар умумий йиғилиши мажлис баёнига киритилади.
22. Жамият ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа манбаъларда ҳам ошкор этилишини таъминлайди.
V. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИ, МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ, ИШЧИ ХОДИМЛАРНИНГ МАНФААТДОР ШАХСЛАР БИЛАН АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ТАРТИБИ
23. Жамият бошқаруви органи аъзолари, мансабдор шахслар, Жамият ходимлари манфаатдор шахслар билан ахборотлар алмашинуви учун Жамият Бошқаруви масъул шахс тайинлайди.
24. Ушбу Низомда кўзда тутилган ахборотларни манфаатдор шахсларнинг ёзма (электрон) талабномасига асосан Жамиятнинг масъул шахси бир хафта муддат ичида агар қонунчиликда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, барча зарурий маълумотларни электрон кўринишда тақдим этади.
25. Манфаатдор шахсларга ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этилаётганда, зарурат туғилган ҳолларда ҳужжат нусхаларини тайёрлаш ва почта ҳаражатлари учун мазкур ҳаражатлардан ошмаган миқдорда манфаатдор шахслардан тўловлар ундирилади.
26. Акциядорлар Жамият тўғрисидаги ёки унинг фаолиятига оид ёзишмалар, тижорат ёки бошқа қонун доирасида белгиланган сирларни ошкор этишга ҳақли эмаслар.
VI. ЖАМИЯТНИНГ АХБОРОТ СИЁСАТИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
27. Мазкур Низомда кўзда тутилган ахборотларни оммавий ахборот воситаларида ошкор этиш бўйича ваколатлар Жамиятнинг корпоратив котибига (мавжуд бўлганда) ёки Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси ходимига, бухгалтерга шунингдек, мазкур ваколатлар юклатилинган бошқа шахсга берилиш мумкин.
Ижроий органи рахбарлари ва ўринбосарларидан ташқари Жамият номидан бошқа шахсларнинг чиқиш ваколатлари мажуд эмасдир.
28. Ахборотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ўз вақтида ошкор этилиш бўйича Жамият ижроий органи рахбари жавобгардир.
29. Мазкур Низом талаблари ижроси юзасидан Жамият Кенгаши хар чоракда ижроий орган ҳисоботини тинглайди.
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
30. Мазкур Низомга мувофиқ ахборотларни ошкор этиш, уларни ташкиллаштириш, ҳолати ва ишончлилиги юзасидан Жамият ижроий органи жавобгардир.
Ўз вақтида, сифатли, ишончлилиги ва тўлиқ ошкор этиш бу ижроий орган фаолиятини бахолаш мезонларидан бири бўлиб, ва шу уларни мукофотлаш (бонус) бўйича шартлардан биридир.
31. Ушбу Низом талабларини бузган шахс, белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
32. Мазкур Низом Жамият Кенгаши мажлисида қатнашаётган ёки сиртдан овоз бериш йўли орқали Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан тасдиқланади.
33. Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Жамият Кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан тасдиқланган қарори асосида амалга оширилади.
34. Мазкур Низомнинг баъзи моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ва/ёки Жамият Устави талабларига зид келганда, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддалар бўйича Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар саволлар келиб чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик нормаларига ва/ёки Жамият Уставига амал қилинади.
|
«Қува дон махсулотлари» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2016 йил 26 апрелдаги баённомаси билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ДИВИДЕНД СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
II. ДИВИДЕНДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ 4
III. ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ.. 5
IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 5
V. АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБИ.. 7
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 8
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. «Қува дон махсулотлари» акциядорлик жамиятининг мазкур низоми (матн бўйича кейинги ўринларда «Низом») Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, ««Қува дон махсулотлари» АЖ » акциядорлик жамиятининг (матн бўйича кейинги ўринларда «Жамият») уставига, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига ва Жамиятнинг бошқа меёрий ҳужжатларига мувофиқ тузилган.
Мазкур Низомда «Қува дон махсулотлари» АЖ дивиденд сиёсатида акс эттирилиши ва ифода топиши зарур бўлган умумий масалалар кўрилади.
2. Жамиятнинг дивиденд сиёсати акциядорларнинг фаровонлигини юксалтириш ва Жамият капиталлашуви ўсиб боришини таъминлашга йўналтирилгандир. Низом акциядорларни ва бошқа манфаатдор шахсларни Жамиятнинг дивиденд сиёсати тўғрисида хабардор этиш мақсадини кўзда тутади.
Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгашининг акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга ёндашувини белгилайди.
Жамият акциядорларига дивидендлар тўлови билан боғлиқ бирор-бир масала Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни меъёрлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий (норматив) ҳуқуқий ҳужжатлари, Жамият Устави ва мазкур Низом билан ҳал қилинмаган ҳолатда, ушбу масала акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш заруратига асосланган ҳолда ҳал қилиниши керак.
3. Мазкур дивиденд сиёсати 2017-2020 йиллар даври учун ишлаб чиқилган.
Жамият ушбу даврда дивидендлар тўловига соф фойдасининг энг камида 50% ажратилишини мақсад қилган. Қолган маблағлар келгусида Устав фондига энг кўпи билан 45% ва захира фондини тўлдириш учун энг камида 5%ини капиталлаштириш орқали Жамиятни ривожлантиришга йўналтирилади.
4. Жамият капиталлаштириш ўсишини акциядорларнинг Жамият акцияларидан даромадлар олиш бўйича қонуний мулкий манфаатларини қондиришнинг асосий усули сифатида баҳолайди. Жамиятнинг дивиденд сиёсати акцияларнинг бозор қийматини ошириш мақсадида Жамият томонидан олинган фойданинг истеъмол қилинадиган ва капиталга айлантириладиган қисмлари ўртасидаги нисбатларни оптималлашдан иборат.
5. Жамиятнинг дивиденд сиёсати қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
- шаффофлик тамойили – дивиденд сиёсатини амалга оширишда иштирок қилаётган Томонларнинг вазифалари ва жавобгарликлари, шу жумладан дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ахборот белгиланиши ва ошкор қилинишини назарда тутади;
- ўз вақтида тамойили – дивиденд тўловларини амалга оширишда вақтинчалик чегаралар белгиланишини назарда тутади;
- асосланганлик тамойили – дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида қарор Жамият томонидан ижобий молиявий натижаларга эришилган тақдирдагина, Жамиятнинг ҳақиқий молиявий аҳволига асосланиб ривожланиш режалари ва унинг инвестиция дастурлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши мумкинлигини назарда тутади;
- адолатлилик тамойили – акциядорлар дивидендлар тўлови, миқдори ва тартиби тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар юзасидан ахборот олишда тенг ҳуқуқлар таъминланишини назарда тутади; изчиллик тамойили – дивиденд сиёсати тадбирлари ва тамойилларининг қатъий ижро қилинишини назарда тутади;
- ривожланиш тамойили – Жамиятнинг стратегик мақсадлари ўзгариши туфайли дивиденд сиёсати қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва корпоратив бошқарув тадбирларини яхшилаш доирасида дивиденд сиёсати доимий такомиллаштирилишини назарда тутади;
- барқарорлик тамойили – Жамиятнинг дивидендлар тўлови барқарор даражасини таъминлашга интилишини назарда тутади.
6. Жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарорлар қабул қилиш (эълон қилиш) Жамият ҳуқуқи ҳисобланади. Акциядорлар умумий йиғилиши акциялар бўйича дивидендлар тўлови ёки тўланмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
7. Эълон қилинган дивидендлар тўлови Жамият вазифаси ҳисобланади.
Дивидендлар тўлови билан боғлиқ сарф-харажатлар (шу жумладан, солиқлар чегирмалари ва ушлаб қолишлар, дивидендлар ўтказмалари сарф-харажатлари, почта чиқимлари) бошқарув органлари қарори бўйича дивидендлар олаётган акциядорга юкланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ, Жамият ушбу мажбуриятнинг бажарилмаганлиги учун акциядорлар олдида жавобгар бўлади.
8. Дивидендлар қуйидаги акциялар бўйича ҳисоблаб ёзилмайди ва тўланмайди: - жойлаштирилмаган акциялар; - Жамиятнинг ўзи томонидан эгалик қилинган ва/ёки сотиб олинган акциялар;
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
9. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 54-моддаси биринчи қисми билан назарда тутилган ҳолатларда Жамият акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилиш ва тўлаш ҳуқуқига эга эмас.
II. ДИВИДЕНДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ
10. Жамият молия йилининг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижалари бўйича ва (ёки) молия йили натижалари бўйича мазкур Низомнинг 8-бандида қайд этилган акциялардан ташқари, акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилиш (эълон қилиш) ҳуқуқига эга.
Молия йилининг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижалари бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарор (эълон) тааллуқли давр якунлангандан сўнг уч ой мобайнида қабул қилиниши мумкин.
Дивидендлар Жамият ихтиёрида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) олдинги йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар Жамиятнинг бунинг учун махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин. Бунда дивидендлар ўз вақтида тўланиши ва Жамият оборотидан дивидендлар тўлови учун маблағлар олиниши туфайли Жамиятнинг молиявий аҳволи ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида Жамият томонидан Жамият фойдаси ҳисобидан пулсиз дебиторлик қарзлари бўйича захира фонди ташкил қилинади.
11. Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши ҳар бир тоифадаги акциялар бўйича дивидендлар тўлови (эълони) тўғрисида қарор қабул қилади. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Акциядорлар умумий йиғилишига акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар беради. Дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан тавсия қилинган миқдордан юқори бўлиши мумкин эмас.
12. Акциядорлар умумий йиғилишининг дивидендлар тўлови (эълони) тўғрисидаги қарори билан қуйидагилар белгиланиши керак:
- дивидендлар тўлови (эълони) амалга ошириладиган акциялар тоифаси (тури);
- муайян турдаги битта акцияга ҳисоб-китобида дивиденд миқдори;
- дивидендлар тўлови муддати, тартиби ва даврийлиги.
Бунда Жамият қонунлар билан белгиланган ҳолатларда, шунингдек қонунлар билан белгиланган муддатларда оддий акциялар бўйича дивидендларни тўлиқ тўлаш имконияти бўлмаган тақдирда, дивидендлар тўлови (эълони) тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас.
13. Акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилинадиган акциялар бўйича дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан қуйидаги омиллардан келиб чиқиб белгиланади:
- аудиторлик хулосаси билан шубҳасиз тўғрилиги тасдиқланган молия ҳисоботи маълумотларига асосан соф фойда миқдори;
- Жамиятнинг келгуси даврлар учун молия-хўжалик режалари;
- Жамиятнинг тааллуқли давр якуни учун оборот маблағлари тузилиши;
- Жамиятнинг тааллуқли давр якуни учун қарз юкламалари.
14. Кузатув кенгаши таклиф қилинадиган дивидендлар миқдорини белгилашда Жамиятнинг келгуси даврлар учун молия-хўжалик режаларини, Жамият оборот маблағлари ва мажбуриятларининг жорий ва истиқболдаги ҳолатини ҳисобга олиши керак. Кузатув кенгаши томонидан Акциядорлар умумий йиғилишига таклиф қилинадиган дивидендлар тўлови Жамият томонидан қўшимча қарз маблағлари жалб қилинишига ёки келгуси даврлар учун тасдиқланган молия-хўжалик режаси билан назарда тутилмаган бошқа сарф-харажатларга олиб келмаслиги керак.
III. ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
15. Жамият дивидендларни пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўлайди. Эълон қилинган дивидендлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади ёки акциядор – Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ёзма талаби бўйича Жамият акциядор – норезидент томонидан тақдим қилинган банк счётига маблағларни ўтказиш орқали унга ҳисоблаб ёзилган дивидендларни эркин конвертация қилинадиган валютага конвертация қилинишини амалга ошириши шарт.
16. Дивидендлар тўлов муддати Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши қарори билан белгиланади, бироқ Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирилмаслиги керак.
17. Жамиятнинг қимматли қоғозлари эгалари ҳисоблаб ёзилган дивидендларни Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда олиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, Жамият бундай (йўқлаб олинмаган) дивидендлар тўловини давом эттиради. Йўқлаб олинмаган дивидендлар тўлов даври Жамият томонидан эълон қилинган дивидендлар тўлови бўйича мажбуриятлар ижро муддати тугаган санадан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.
18. Жамият айби билан дивидендлар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда тўланмаган (олинмаган) ҳолатда, тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаларидан келиб чиқиб жарима (пеня) ҳисоблаб ёзилади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисоблаб ёзиладиган жарима (пеня) миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар суммасининг 50 фоизидан юқори бўлмаслиги керак.
19. Жамиятнинг ўз вазифалари қаторида акциядорлар билан ишларни ташкил қилиш ва юритиш мавжуд бўлган таркибий бўлинмаси Жамият бухгалтерияси билан биргаликда Жамият томонидан мазкур Низом билан назарда тутилган дивидендлар тўловини ташкил қилиш бўйича барча чора-тадбирларни тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва ўтказиш ишларини амалга оширади.
20. Ҳар қандай акциядор Жамиятга акциялар бўйича дивидендларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби, дивидендлар ҳисоблаб ёзилиши ва дивидендлар суммасига солиқ солиш тартиби тўғрисида, тўлов шартлари тўғрисида ахборот тақдим қилиниши учун расмий талабнома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
21. Акциядорларга дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилган Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун ташкил қилинган Жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахслар акциялар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқига эга.
22. Акциялар улушли эгаликда бўлган ҳолатда, белгиланган тартибда дивидендлар акциядорлар ўртасида уларнинг ҳиссаларига мутаносиб (пропорционал) равишда тақсимланади.
23. Акциядор ўз акциялари учун ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция воситачиларини ва/ёки Марказий қимматли қоғозлар депозитариясини ўз маълумотлари ўзгаришлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Акциядор томонидан ўз маълумотлари ўзгаришлари тўғрисида ахборот тақдим қилинмаган ҳолатларда, Жамият, Марказий қимматли қоғозлар депозитарияси ва/ёки унинг акциялари учун ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция воситачиси акциядорга шу туфайли етказилган зарарлар учун жавобгар бўлмайди.
24. Акциядор дивидендлар ўтказмалари учун ўз банк реквизитлари ёки манзилини нотўғри кўрсатган, ёхуд Жамиятга қайд этилган реквизитлар тўғрисида хабар бермаган, ёхуд улар тўғрисида ўз вақтида хабар бермаган тақдирда, Жамият акциядорга шу туфайли етказилган зарарлар учун жавобгар бўлмайди. Мазкур бандда қайд этилган сабаблар бўйича акциядорнинг айби билан нотўғри ўтказилган дивидендлар суммалари Жамиятга қайтарилгандан сўнг, уларнинг аниқлик киритилган реквизитлар бўйича акциядорга такрорий ўтказилиши уларнинг қайтарилиши ва такрорий ўтказмаси учун сарф-харажатлар чегирма қилинган ҳолда амалга оширилади.
25. Жамият акциядорларга уларга тегишли акциялар бўйича даромадларни тўлашда солиқ агенти ҳисобланади ва ҳисоблаб ёзилган дивидендлар тўловини қимматли қоғозлар бўйича даромадлар олинганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгиланган солиқлар чегирма қилинган ҳолда амалга оширади. Солиқ солиш стандарт ставкалари татбиқ қилинмайдиган акциядор Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан белгиланган тасдиқловчи ҳужжатларни Жамиятга (унинг томонидан жалб қилинган Тўлов агентига) тақдим қилади.
IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
26. Жамият ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендлар тўловини амалга ошириши шарт.
27. Дивидендлар тўланишида акциядорлардан ҳеч бири тўлов муддатлари бўйича устуворликларга эга эмас.
Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисоблаб ёзилган дивидендлар тўлови акциядорларнинг дивидендлар олиш учун тенг ҳуқуқларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Бунда Жамият белгиланган муддатларда миноритар акциядорларга дивидендлар тўлови таъминланмайдиган бўлса, йирик акциядорга дивидендлар тўлаш ҳуқуқига эга эмас.
28. Жамиятнинг Ижроия органи Жамият акциядорларига дивидендларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўлови учун жавобгар бўлади. Ижроия орган ҳаракатлари устидан назорат Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан Жамиятнинг Тафтиш комиссияси билан биргаликда амалга оширилади.
29. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳисоблаб ёзилган дивидендлар тўловини таъминлаш мақсадида ўз йиғилишларида дивидендлар тўлови жараёни тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. Жамиятнинг Ижроия органи айби билан дивидендлар тўлови тўлиқ ёки ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Кузатув кенгаши айбдор шахсларнинг жавобгарлик чораларини белгилайди ва тааллуқли жарималар солади ёхуд жарима солинишини талаб қилади.
30. Жамият томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, акциядорлар ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендлар тўловини суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.
31. Жамиятга юкланган дивидендлардан солиқ суммаларини ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича солиқ агенти вазифаси бажарилмаганлиги ёки тегишлича бажарилмаганлиги учун Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгар бўлади.
V. АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБИ
32. Мазкур Низом, шунингдек унга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Жамият томонидан унинг Интернет тармоғидаги корпоратив веб-сайтида Жамият бошқарув органининг тааллуқли қарор қабул қилинган йиғилиши баённомаси имзолангандан сўнг ўн кун мобайнида ошкор қилинади.
33. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан дивидендлар тўлови тўғрисида қарор қабул қилинганда, Жамият ахборотни қонунлар билан белгиланган муддатларда муҳим маълумотлар тўғрисидаги хабарлар шаклида ошкор қилади. Бунда Жамият томонидан электрон почта орқали акциядорларга уларга дивидендлар ҳисоблаб ёзилганлиги тўғрисида билдириш хати юборилади.
34. Жамият томонидан дивидендлар тўлови бўйича ўз мажбуриятлари бажарилганлиги ҳолати юзасидан Жамият тааллуқли ахборотни қонунлар билан белгиланган муддатларда муҳим маълумотлар тўғрисидаги хабарлар шаклида ошкор қилади.
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
35. Мазкур Низом, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
36. Мазкур Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Жамиятнинг Тафтиш комиссияси, Жамиятнинг ички аудит хизмати аъзолари, Жамиятнинг ижроия органи раҳбари таклифлари бўйича киритилади.
37. Агар мазкур Низомнинг айрим моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ва/ёки Жамият Уставига зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддалар билан ҳал қилинадиган масалалар бўйича мазкур Низомга тааллуқли ўзгартишлар киритиладиган пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун меъёрларига ва/ёки Жамият Уставига амал қилиниши керак.
|
«Қува дон махсулотлари» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2016 йил 26 апрелдаги баённомаси билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
ИЖРОИЯ ОРГАНИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
II. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ.. 3
III. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ ВАКОЛАТИ ВА ТАРКИБИ.. 4
IV. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.. 5
V. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ ИШ ТАРТИБИ.. 7
VI. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.. 7
VII. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИГА ХАҚ ВА ЙИЛЛИК МУКОФОТ ТЎЛАШ ТАРТИБИ.. 8
VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 9
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Низом «Қува дон махсулотлари» Акциядорлик жамияти (бундан буён - Жамият) Ижроия органининг мақомини ва унинг ишини белгилаб беради.
1.2. Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни якка тартибдаги ижроия органи – ваколатлари жамият устави ва мазкур Низом билан белгиланадиган Бош директори томонидан амалга оширилади.
1.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра, жамият ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) бероилиши мумкин. Тузилаётган шартноманинг шартлари жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади, агар жамият уставида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса.
1.4. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, «Қува дон махсулотлари» Акциядорлик жамияти (бундан буён – Жамият деб юритилади) уставига, «Корпоратив бошқарув кодекси»га биноан ишлаб чиқилган.
II. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
2.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати коллегиал ижроия органи - Жамият Бошқаруви томонидан амалга оширилади. Бошқарув фаолиятига Жамият Бошқарув раиси раҳбарлик қилади.
2.2. Жамият ижроия органининг раҳбари (Бошқарув раиси) акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан сайланади (тайинланади).
2.3. Жамият Бошқарув аъзолари Кузатув кенгаши қарори билан бир йиллик муддатга сайланади (тайинлади).
2.4. Жамият Бошқарув аъзолари номзодларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича қарор Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
2.5. Жамият Бошқарув аъзолари номзодларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш шахсий таркибда кўриб чиқилади. Бошқарув аъзоси номзоди Жамиятга уни жиноий жавобгарликка жалб этилганлиги тўғрисидаги фактлар ҳақида хабар бериши мажбур.
2.6. Жамиятнинг Бошқаруви аъзолари ўз номзодларини кўриб чиқилаётган акциядораларнинг умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши мажлисларида иштирок этишлари мумкин.
2.7. Кузатув кенгаши томонидан Бошқарув (Бошқарув раисидан ташқари) таркибига номзодлар сайлангач, Бошқарувнинг ҳар бир аъзоси билан мансаб мажбуриятларини бажариш бўйича меҳнат шартномаси тузилади. Бошқарувнинг ҳар бир аъзоси билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади, ҳамда уларнинг ҳар бири Жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилинади.
2.8. Бошқарув раиси билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади ва шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинади. Шартнома Жамият номидан жамият Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади.
2.9. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган (тайинланган) Жамият Бошқарув раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади.
2.10. Жамият устави, шунингдек меҳнат шартномаси шартларининг бузилганлиги учун Бошқарув аъзоси эгаллаб турган мансабдан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши билан озод этилиши мумкин. Жамият Бошқаруви аъзоси билан шартноманинг бекор қилиниши ҳақидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши Жамият Бошқарув аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини, агар улар Жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
III. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ ВАКОЛАТИ ВА ТАРКИБИ
3.1. Жамият Бошқаруви унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
3.2. Жамият ижроия органининг ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
3.3. Бошқарув аъзоларининг сон таркиби бир ишчи томонидан кўпи билан амалга оширилиши мумкин бўлган Бошқарув вазифалари ҳажми, Бошқарув аппаратининг қисқартирилиши, ишлаб чиқариш бошқарувидаги такрорланувчи бўғинларни тугатиш ва шу муносабат билан Бошқарув харажатларининг қисқартирилиш тамойилларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади ва Бошқарув Раисини ҳисобга олганда 7 кишидан ташкил этади.
3.4. Жамият Бошқарувининг ваколатларига қўйидагилар киради:
- Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
- Жамиятнинг таркибий бўлинмалар тўғрисидаги Низомлар, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно;
- Жамият номидан битимлар тузиш, Жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти ва филиаллари ёки ваколатхонаси рахбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
- филиал ва шўъба хўжалик жамияти фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш ва уларнинг бизнес-режаларини ва бажариш тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
- Жамият филиаллари ва шўъба хўжалик жамиятларининг штат жадвалларини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг Бошқаруви, қонунчилик ва Жамиятнинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
3.5. Жамият Бошқарув раисининг ваколатларига қўйидагилар киради:
- ўзининг ваколатлари доирасида Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;
- Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни беради;
- ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг мол –мулки ва пул маблағларини тасарруф этиш;
- ўз ваколати доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада Жамият соф активларининг 15 фоизигача ташкил этадиган битимлар ёки ўзаро боғлик бир қанча битимлар) тузиш;
- Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
- Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхатини белгилаш;
- Жамият шўъба хўжалик жамиятлари, ваколатхоналари ва филиаллари учун мажбурий бўлган қарор, буйруқ ва фармойишлар чиқариш;
- Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, давлат муассасалари, барча мулк шаклларидаги корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
- банкларда ҳисоб рақамлар шу жумладан валюта ҳисоб рақамларини очади ва Жамиятнинг банк ва бошқа молия ҳужжатларида биринчи имзо ваколатига эга бўлади;
- ўзининг ваколатлари доирасида, Жамият мижозлари, корхона ва ташкилотлар билан шартномалар ва контрактларни имзолайди ва битимлар тузади;
- Жамият Бошқаруви раиси, қонунчилик ва Жамиятнинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
3.6. Бошқарув аъзолари, улар билан тузилган меҳнат шартномаси, акциядорлар умумий йиғилиши, жамият Кузатув кенгаши ва Бошқарув раисининг қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида фаолият юритадилар. Жамият Бошқарувига тўланадиган ҳақ миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланади. Тузиладиган шартноманинг шартлари Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
IV. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Жамият Бошқарувининг мажбуриятлари:
- Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
- Жамиятнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
- Жамиятнинг таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
- Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш;
- ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг умумий йигилишига ва Жамият Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
- дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш;
- Жамиятнинг Бошқаруви, қонунчилик ва Жамиятнинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.2. Жамият Бошқарувининг ҳуқуқлари:
- Қонунчиликка ва меҳнат шартномасига асосан ўзига тегишли ваколатларга мувофиқ, мустақил равишда Жамиятнинг жорий фаолиятида раҳбарлик қилишда туғилган барча саволларни ҳал этиш;
- Бошқарув йиғилишининг кун тартибида кўтарилган барча масалалар бўйича қарор қабул қилиш ва овоз бериш;
- қабул қилинаётган қарорлар буйича ўзига хос фикрини ифодалаш;
- Жамиятнинг Бошқаруви, қонунчилик ва Жамиятнинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.3. Жамият Бошқарув раисининг мажбуриятлари:
- қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
- Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар Жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кўра тақдим этиш;
- Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш;
- хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг Жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
- Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;
- давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия хисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
- Жамият Бошқаруви раиси, қонунчилик ва Жамиятнинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.4. Жамият Бошқарув раисининг ҳуқуқлари:
- Жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
- Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, ҳамда унинг манфаатларини бошқа ташкилотлар ва органлар олдида ҳимоя қилиш;
- Жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;
- Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
- Жамият Бошқаруви раиси, қонунчилик ва Жамиятнинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
V. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ ИШ ТАРТИБИ
5.1. Жамият Бошқаруви Жамият бизнес-режаси бажариши қандай бораётганлиги юзасидаги мажлислар зарур ҳолларда ўтказилади. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгашининг мажлисларига таклиф этадиган масалалар олдин мажбурий тартибда Бошқарув мажлисида муҳокама қилиниши лозим. Акциядорлар умумий йиғилишида ёки Кузатув кенгаши мажлисида Бошқарувнинг фикрини Бошқарув раиси ёки Бошқарув раиси томонидан тайинланган вакил томонидан тақдим этилади ва ҳимоя қилинади.
5.2. Бошқарув мажлисини Раис ёки кўриб чиқилаётган масалаларни инобатга олган ҳолда унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.
5.3. Бошқарув котиби Жамият Бошқаруви мажлисларида баённома юритилишини ташкил этади. Бошқарув мажлислари баённомаларидан кўчирма қуйидагиларга тақдим этилади:
- мажбурий тартибда Кузатув кенгаши раисига ва тафтиш комиссиясиясига;
- Бошқарув Раиси розилиги билан бошқа мансабдор шахсларга ва аудитор сўровига кўра;
- мазкур қонунчиликка мувофиқ, бошқа шахс ва органларга (шу жумладан давлат органлари).
VI. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Тузилаётган битимда Бошқарув аъзоларидан бири шу битимда молиявий манфаатдор бўлган ҳолда, манфаатдор эканлиги ҳақида Бошқарув Раисига қарор чиқаришдан олдин хабар беришга мажбур ва мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
6.2. Бошқарув аъзолари жисмоний ва юридик шахслар билан меҳнат муносабатлари юритиш билан бирга уларнинг манфаатлари ва мақсадини кўзлаб, ўз мансабидан фойдаланиши мумкин эмас.
6.3. Бошқарув аъзолари Жамият мол –мулкини тасарруф этиш орқали шахсий фойда олишни кўзда тутишга йўл қўймаслиглари лозим.
6.4. Бошқарув аъзолари иш жараёнида Жамият маҳсулот сотувини ёки хизмат кўрсатишини мушкуллаштирувчи корхоналарни таъсис қилиш ёки таъсис этилиши чоғида қатнашиши тақиқланади. Бошқарув аъзоси Жамиятда лавозимга тайинланган вақтдан бошлаб бундай корхоналарда ўз иштирокини тўхтатишга мажбур ва Кузатув кенгашига хабар бериши лозим.
6.5. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва Жамият уставига мувофиқ Бошқарув аъзолари ўз вазифаларининг бажарилмаганлиги ёки номувофиқ тарзда бажарилганлиги натижасида юзага келган зарар учун, зарарнинг тўлиқ равишда қопланишига акциядорлик жамияти олдида жавобгардирлар.
6.6. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди, шу жумладан, акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорига асосланган мажбуриятларни бажарилиши натижасида Жамиятга зарар етказилишига олиб келган ва ушбу қарорга қарши овоз берган жамият Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.
6.7. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Жамиятнинг Бошқарув аъзолари ёки аниқ бир Бошқарув аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.
VII. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИГА ХАҚ ВА ЙИЛЛИК МУКОФОТ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
7.1. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ ҳолда ҳар чорак якуни бўйича қатъий белгиланган миқдорда ҳақ (рағбатлантириш) ва йил якуни бўйича йиллик мукофот тўланади.
7.2. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳақ (рағбатлантириш) тўлаш Кузатув кенгашининг жамият фаолияти самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда ҳар чорак якуни бўйича қабул қиладиган қарорига мувофиқ амалга оширилади.
7.3. Жамият йиллик "Бизнес-режаси" кўрсаткичлари (лизинг хизмати ҳажми, ялпи даромад, соф фойда)нинг чорак якуни бўйича бажарилиши Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳақ (рағбатлантириш) тўлаш учун мажбурий шарт ҳисобланади.
7.4. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларига ҳар чоракда тўланадиган ҳақ (рағбатлантириш) жамиятнинг ҳисобот молия йилидаги соф фойдаси ҳисобидан тўланади ва бу ҳақнинг миқдори Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзосини ёллаш тўғрисидаги шартномада кўрсатилади.
7.5. Бошқарув аъзоларига тўланадиган хар чораклик ҳақ (рағбатлантириш)нинг миқдори Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган жамият йиллик "Бизнес-режаси"нинг смета-харажат қисмида назарда тутилади ва қуйидаги миқдорларда тақсимланади:
Бошқарув раисига - ҳар чоракда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 30 (ўттиз) баравари миқдорида;
Бошқарув аъзоларининг ҳар бирига - ҳар чоракда, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 (йигирма ) баравари миқдорида.
Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳар чораклик ҳақ (рағбатлантириш)нинг миқдори акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида мазкур "Низом"га ўзгартириш киритиш орқали ўзгартирилиши мумкин.
7.6. Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳар чораклик ҳақ (рағбатлантириш) мазкур "Низом" акциядорлар умумий йиғилиши қарори асосида тасдиқланганидан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб тўланади.
7.7. Мукофот пули Бошқарув раиси ва аъзоларига бир йилда бир марта жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг якунлари бўйича компания томонидан "Бизнес режа"да белгиланганидан ортиқча соф фойда олинганлиги учун берилади.
7.8. Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофот пули компаниянинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади ва у қуйидагича тақсимланади:
- Бошқарув раисига - компаниянинг йиллик "Бизнес-режаси"да белгиланганидан ортиқча олинган соф фойдасининг 2,6 фоизи миқдорида;
- Бошқарув раисининг ўринбосарига - компаниянинг йиллик "Бизнес- режаси"да белгиланганидан ортиқча олинган соф фойдасининг 2,0 фоизи миқдорида;
- қолган Бошқарув аъзолари ҳар бирига - компаниянинг йиллик "Бизнес- режаси"да белгиланганидан ортиқча олган соф фойдасининг 1,8 фоизи миқдорида.
7.9. Мукофот пуллари суммаси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарори билан соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқишда тасдиқланади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўз қарорини қабул қилишда заруриятга қараб компаниянинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофот пули миқдори ва тақсимотини ушбу "Низом"нинг белгиланган кўрсаткичларга нисбатан ўзгартириши мумкин.
VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
8.1. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка эга бўладилар.
8.2. Агар мазкур Низомнинг алоҳида моддалари Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Уставига зид келган тақдирда, унда ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва унинг мазкур моддалар билан тартибга солинадиган қисмида, мазкур Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар, Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Устави нормаларига амал қилиш керак.
|
«Қува дон махсулотлари» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2016 йил 26 апрелдаги баённомаси билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
II. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ 3
III. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚ BA М АЖБУРИЯТЛАРИ.. 4
IV. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР. 4
V. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ.. 5
VI. ИЧКИ АУДИТ ЎТКАЗИШГА ВА УНИ ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒМА ҲИСОБОТ ТУЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР. 5
VII. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.. 7
VIII. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ, АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ, МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАР ҚЎМИТАСИ (агар мавжуд бўлса) ВА АКЦИЯДОРЛАР БИЛАН ЎЗАРО ХАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ.. 7
IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 8
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «Қува дон махсулотлари» акциядорлик жамиятининг (кейнчалик-«Жамият») ички аудит хизмати тўғрисидаги мазкур Низоми (кейинчалик-«Низом») Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматли қоғозлар бозорини яна ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устав фондида давлат улуши бўлган Жамиятларининг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарорларига мувофиқ ички аудитини ташкил этишга қўйиладиган ягона талабларни ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди.
1.2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ички аудит - Жамият бошқарувини ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжагларига ва ички хужжатларга риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва бахолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши бўйича Жамият таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти;
Ички аудит хизмати - мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан ташкил этиладиган, Жамиятнинг ички аудитини амалга оширадиган таркибий бўлинмасидир.
II. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
2.1 Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
- кузатув кенгашини ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича Жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
- ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Жамият бошқарув органларига тавсияларни киритиш, уларнииг бартараф этилишини назорат қилиш.
2.2 Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:
- ҳар йили Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ мазкур Низомнинг 6.1 -бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);
- тузилган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
- бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда Жамиятнинг таркибий бўлинмалари мурожат қилган вақтда методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
- техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда Жамиятнинг кузатув кенгашига кўмаклашиш.
III. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚ BA М АЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Ички аудит қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
- ички аудитни амалга ошириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича Жамиятнинг ҳужжатларини (раҳбарнинг буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа ҳужжатларни), Жамият мансабдор ва масъул шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;
- ички аудитни ўтказишга кўмаклашиш учун Жамиятнинг тегишли мутахассисларини жалб этиш;
- ички аудит хизмати ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши Жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга ошириш ваколатига эга.
3.2. Ички аудит хизмати қуйидагиларга мажбур:
- ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
- мазкур Низомнинг 6.2 - 6.7 бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;
- молия ҳисоботи кўрсаткичларини текшириш;
- ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилиш;
- Жамиятга унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган такдирда бу ҳақда дарҳол Жамиятнинг кузатув кенгашига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш;
- активларни хатловдан ўтказишда ва қонунда белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.
3.3. Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
IV. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
4.1. Ички аудит хизмати ходимлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- Аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш;
- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш.
4.2. Ички аудит хизматига ички аудитор сертификатига эга бўлган унинг раҳбари бошчилик қилади. Ҳар йили ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати харажатларининг йиллик сметасини тузади ва уни тасдиқлаш учун Жамиятнинг кузатув кенгашига такдим этади.
4.3. Ички аудит хизмати раҳбари бўлмаган вақтда, унинг вазифараларини ички аудит хизмати рахбарининг муовини зиммасига юклатилади.
4.4. Ички аудит хизмати ходимларининг касб даражаси тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида мунтазамлилик асосида уларнинг малакасини ошириш воситасида саыланиши керак.
4.5. Ички аудит хизмати ходимлари Жамият кузатув кенгаши томонидан ҳар йили аттестациядан ўтказилиши керак.
V. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ
5.1. Қуйидагилар ички аудит хизмати мустақиллигининг асосий шартлари ҳисобланади:
- ички аудит хизмати раҳбарини ва унинг ходимларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш Жамият кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади;
- иш ҳақи миқцорини ва бошқа тўловларни белгилаш Жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган “Ички аудит хизматини моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомига асосан амалга оширилади;
- Жамият кузатув кенгашига бевосита бўйсуниш.
VI. ИЧКИ АУДИТ ЎТКАЗИШГА ВА УНИ ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒМА ҲИСОБОТ ТУЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
6.1. Ички аудит:
- тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;
- корпоратив бошқариш принципларига риоя қилинишини;
- бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;
- молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;
- активларнинг ҳолатини;
- ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш йўли билан ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади.
- Кузатув кенгаш томонидан Жамият ихтисосидан келиб чиқиб қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишни ўтказишнинг бошқа йўналишлари белгиланиши мумкин.
6.2. Ўтказилган текширишлар натижалари бўйича бевосита уни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади. Бунда:
а) бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- унинг бажарилишининг микдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;
- унинг бажарилиши таъминланмаган такдирда, бажарилмаслик сабабларнинг баёни, зарур бўлса айбдор мансабдор шахслар шахсан кўрсатилган ҳолда;
б) корпоратив бошқариш принципларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- Жамият бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самаралилиги, унинг қатнашчилари (муассислар)нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;
корпоратив бошқариш сохасида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва Жамият бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўгри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);
в) Жамиятнинг бухгалтерия ҳисоби ва молия ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;
- аниқланган бухгалтерия ҳисоботини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартиби бузилишининг тавсифи, агар бундай холат мавжуд бўлса;
г) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;
- солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баён қилиш;
д) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда Жамият томонидан қонуп хужжатларига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- Жамият томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун хужжатларига мувофиқлигини баҳолаш;
- ички аудит давомида аниқланган Жамият томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун хужжатларига номувофиқлигини баён қилиш;
е) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд камчиликларни баён этиш;
- Жамият таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, унинг аниқ ходимлари ишидаги мавжуд камчиликлар.
- активларнинг холатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Шунингдек ўтказиладиган текширишлар бўйича барча ҳисоботларда Жамият ижро этувчи органи ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти бахоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.
6.3. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича, мазкур Низомнинг 6.1 ва 6.2-бандларига мувофиқ, ички аудит раҳбари (ёки ички аудит раҳбарининг муовини) томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади.
6.4. Йиғма ҳисобот:
- таҳлилий қисмни;
- якуний қисмни;
- тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига олиши керак.
6.5. Йиғма ҳисоботнинг тахлилий қисми мазкур Низомнинг 6.1. ва 6.2-бандларига мувофиқ, ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши керак.
6.6. Ҳисоботнинг якуний кисми:
- Жамиятнинг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолиятига, шунингдек молиявий кўрсаткичларига умумий баҳони;
- аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.
6.7. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 10 кун мобайнида тугалланиши зарур.
6.8. Йиғма ҳисоботлар бевосита Жамиятнинг кузатув кенгашига кўриб чиқиши ва кейинчалик тасдиқлаши учун тақдим этилиши керак. Ҳисоботлар тасдиқлангандан сўнг, унинг нусхалари Жамият ижро этувчи органига такдим этилиши керак.
6.9. Жамиятнинг ижро этувчи органи ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
6.10. Ички аудит хизмати текшириш давомида аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш, шунингдек умуман Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва зарур даражада бажарилиши устидан назорат ўрнатиши керак.
VII. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
7.1. Ички аудит хизмати ходимлари:
- ўзлари ўтказган текширишлар натижалари бузиб кўрсатилганлиги;
- уларга тақдим этилган ёки улар томонидан хизмат вазифаларининг бажарилиши муносабати билан уларга маълум бўлган Жамиятнинг сирини ташкил этадиган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилинмаганлиги;
- олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилиши таьминланиши учун жавоб берадилар.
7.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирларни кўради.
VIII. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ, АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ, МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАР ҚЎМИТАСИ (агар мавжуд бўлса) ВА АКЦИЯДОРЛАР БИЛАН ЎЗАРО ХАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ
8.1. Ички аудит хизмати Жамият акциядорлари, бошқарув ва назорат органи аъзолари ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат, ҳисобдорлик ва назорат тамойиллари асосидаги ҳамкорликни таъминлайди. Жумладан:
- Ҳисобдорлик тамойили: Ҳар чоракда ва молиявий йил якунларида ички аудит хизмати Аудиторлик қўмитаси билан биргаликда Кузатув кенгашига амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беради.
- Назорат тамойили: Кузатув Кенгаши, Ижроия органи, Тафтиш комиссияси ва Аудиторлик қўмитаси ички аудит хизмати билан биргаликда Жамиятнинг молиявий хўжалик фаолияти устидан ўзларига берилган ваколатларидан келиб чикган холда доимий назоратнинг олиб боради;
- Ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойили: Жамиятнинг Кузатув Кенгаши, Ижроия органи, Тафтиш комиссияси ва Аудиторлик қўмитаси ички аудит хизмати билан биргаликда Жамият фаолиятини янада ривожлантиришда, ижобий молиявий кўрсатгичларга эришишда ва бошқа Жамият фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни ўзаро ҳамжихатликда бир ёқадан бош чиқариб, ўзаро ишиноч ва ҳурмат асосида амалга оширади.
IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
9.1. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка эга бўладилар.
9.2. Агар мазкур Низомнинг алоҳида моддалари Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Уставига зид келган тақдирда, унда ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва унинг мазкур моддалар билан тартибга солинадиган қисмида, мазкур Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар, Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Устави нормаларига амал қилиш керак.
|
«Қува дон махсулотлари» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2016 йил 26 апрелдаги баённомаси билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
ИЧКИ НАЗОРАТ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
II. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ТАВСИФИ ВА МАҚСАДЛАРИ.. 3
III. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ 4
IV. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ.. 5
V. ИЧКИ НАЗОРАТ УЧУН МАСЪУЛ ОРГАНЛАР ВА ШАХСЛАР. 5
VI. ИЧКИ НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ.. 7
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 8
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. “Қува дон махсулотлари” АЖ (қуйида матн бўйича – “Жамият”)нинг мазкур Ички назорат тўғрисидаги Низоми Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, Жамият Уставига, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Мазкур Низом ички назорат тизими мақсадлари ва вазифаларини, унинг фаолият тамойилларини, шунингдек Жамиятнинг ички назорат учун масъул органлари ва шахсларини белгилайди.
II. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ТАВСИФИ ВА МАҚСАДЛАРИ
3. Ички назорат – Жамият мақсадларига асосланган ва етарли даражада эришиш, Жамият фаолиятининг қуйидаги тамойилларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида Жамият фаолиятига бириктирилган ва таваккалчиликларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган узлуксиз амал қилувчи жараёндан иборат:
- фаолият самарадорлиги ва унумдорлиги, шу жумладан фаолият самарадорлиги даражаси, фойда олиш ва активларни ҳимоя қилиш;
- молиявий ҳисобот ишончлилиги ва шубҳасиз тўғрилиги;
- Жамият фаолиятини тартибга солувчи қонунларга ва ҳуқуқ меъёрларига мувофиқлиги.
4. Ички назорат тизими – Жамиятда Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати, Кузатув кенгаши, Ижроия органи ҳамда бошқа барча даражадаги ва барча функциялар бўйича ходимлар (қуйида матн бўйича – “ички назорат субъектлари”) томонидан ташкил қилинган ва амалга ошириладиган ички ҳужжатлар билан қатъий белгиланган ички назоратнинг ташкилий тузилмаси, назорат қилувчи чоралари, тадбирлари ва усуллари мажмуидан иборат. Жамиятнинг ички назорат органлари аъзолари малакалари улар фаолияти тўғрисидаги Низомларда белгиланиши мумкин.
5. Ички назорат тадбирлари – Жамият Тафтиш комиссияси, Жамиятнинг аудит бўйича Кузатув кенгаши, Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Жамият Ижроия органи, шунингдек ички назоратни амалга ошириш ваколати берилган Жамият бўлинмалари (қуйида матн бўйича – “Жамият бўлинмалари”) томонидан амалга ошириладиган ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари талаблари бузилишларини аниқлашга, Жамият томонидан белгиланган мақсадларга эришиш самарадорлигини, шунингдек ички назорат тадбирларини амалга ошириш жараёнида ички назорат субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини баҳолашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидан иборат.
6. Ички назоратнинг асосий мақсади барча акциядорлар, шу жумладан миноритар акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат.
7. Ички назорат оператив режимда қуйидагиларни таъминлашга мўлжалланган:
- Жамият активларини яхши сақлаш, ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш;
- амалдаги қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
- Жамиятнинг ривожланиш стратегиясини, Жамиятнинг бизнес-режаларини ўрта ва узоқ муддатли даврда бажариш;
- Жамиятнинг бухгалтерия ҳужжатлари, молия ҳисоботлари ва бошқарув ахбороти тўлиқлиги ва шубҳасиз тўғрилиги;
- Жамият фаолиятида таваккалчиликлар юзага келган пайтда аниқлаш, идентификациялаш ва таҳлил қилиш;
- Жамият фаолиятида таваккалчиликларни режалаштириш ва бошқариш, шу жумладан таваккалчиликни бошқариш бўйича замонавий ва мос қарорлар қабул қилиш;
- амалий доираларда ва истеъмолчиларда Жамиятнинг ижобий обрў-эътиборини белгилаш ва бир маромда сақлаш;
- Ижроия органи, Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига иш ҳақи ва бадаллар тўлови, шу жумладан унинг миқдорлари мослиги, шаффофлиги ва объективлиги.
III. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ
8. Жамиятда ички назорат тизими қуйидаги тамойиллар асосида ташкил қилинади:
- узлуксиз фаолият олиб бориш – ички назорат тизимининг доимий ва тегишлича фаолият юритиши Жамиятга меъёрдан ҳар қандай четга чиқишлар (оғишлар)ни ўз вақтида аниқлаш ва келгусида улар юзага келишининг олдини олиш имконини беради;
- ички назорат тизими барча иштирокчиларининг ҳисобдорлиги – ҳар бир шахс томонидан назорат функцияларининг бажарилиш сифати ички назорат тизимининг бошқа иштирокчиси томонидан назорат қилиб борилади;
- вазифалар тақсимланиши – Жамият назорат функциялари бир-бирини такрорлашига йўл қўйилмаслигига ва ушбу функциялар ходимлар ўртасида муайян активлар билан операцияларни тасдиқлаш, операцияларни ҳисобга олиш, активлар сақланишини таъминлаш ва улар инвентаризациясини ўтказиш билан боғлиқ функцияларнинг бир шахснинг ўзи томонидан бажарилмайдиган тарзда тақсимланишига интилади;
- операцияларнинг тегишлича маъқулланиши ва тасдиқланиши – Жамият ваколатли шахслар томонидан уларнинг тааллуқли ваколатлари доирасида барча молия-хўжалик операциялари тасдиқланиши тартибини белгилашга интилади;
- Жамиятнинг кундалик ички назоратини амалга оширадиган бўлинмаларнинг ўзаро ташкилий боғлиқлигини ва унинг бевосита Жамият раҳбарига, Аудит қўмитаси орқали Кузатув кенгашига функционал ҳисобдорлигини таъминлаш;
- Жамият ишлайдиган барча ички назорат субъектларининг назорат функцияларининг тегишлича бажарилиши учун жавобгарлиги;
- Жамият барча бўлинмаларининг ўзаро аниқ ҳамкорлиги асосида ички назоратни амалга ошириш;
- доимий ривожланиш ва такомиллашиш – Жамият ички назорат тизимининг янги вазифаларни ҳал қилиш зарурати ҳисобга олинган ҳолда мослашувчан созланиши, тизимнинг ўзини кенгайтириш ва такомиллаштириш учун шарт-шароитларни таъминлашга интилади;
- четга чиқишлар (оғишлар) тўғрисидаги хабарларнинг ўз вақтида узатилиши – Жамиятда четга чиқишлар (оғишлар)ни бартараф қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга шахсларга тегишли хабарлар узатилишининг максимал қисқа муддатлари белгиланган;
- Жамият фаолиятининг назорат йўлга қўйилаётган соҳалари устуворлигини белгилаш – ички назорат тизими билан қамраб олинадиган стратегик йўналишлар ажратиб кўрсатилади.
IV. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
9. Ички назорат тизими қуйидаги ўзаро боғлиқ таркибий қисмларни ўз ичига олади:
- Жамият ходимларининг одоб-ахлоқ қадриятларини ва билимдонликларини, раҳбарлик сиёсатини, раҳбарият томонидан ваколатлар ва жавобгарликларни тақсимлаш усули, ташкил қилиш тузилиши ва ходимлар малакалари оширилишини, шунингдек Кузатув кенгаши томонидан раҳбарлик ва бошқарувни ўз ичига оладиган назорат муҳити;
- таваккалчиликларни баҳолаш – турли даражаларда ўзаро боғлиқ ва ички изчил муайян вазифаларни бажаришда тааллуқли таваккалчиликларни идентификациялаш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади;
- Жамият раҳбарияти қарорларининг тегишлича ижросини кафолатлайдиган сиёсат ва тадбирлар умумлаштирувчи ва маъқуллашлар, жарималар, тасдиқномалар бериш, текширувлар ўтказиш, жорий фаолият назорати, активлар хавфсизлиги кафолати ва ваколатларни тақсимлаш каби бир қатор турли хил ҳаракатларни ўз ичига олувчи назорат бўйича фаолият;
- маълумотларни ўз вақтида самарали аниқлаш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни айирбошлашга йўналтирилган, шу жумладан барча ички назорат субъектларида Жамиятда қабул қилинган ички назорат сиёсати ва тадбирлари тушунчасини шакллантириш ва улар ижросини таъминлаш мақсадида ахборот алмашинуви самарали каналлари ташкил қилинишини ўз ичига оладиган ахборот таъминоти ва ахборот алмашинуви бўйича фаолият. Жамият ахборотдан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимояланиш учун чора-тадбирлар кўради;
- мониторинг – бошқарув ва назорат функцияларини ўз ичига оладиган жараён бўлиб, ушбу жараён давомида вақт ўтиши билан тизимнинг ишлаш сифати баҳоланади. Ички назорат тизимини баҳолаш молия ҳисоботининг шубҳасиз тўғрилигига таъсир кўрсатувчи хатолар юзага келиш эҳтимолини аниқлаш, ушбу хатолар жиддийлигини аниқлаш ва ички назорат тизимининг белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлаш имкониятини белгилаш учун ўтказилади. Ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолаш учун Жамиятда Кузатув кенгаши таклифи асосида Акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан мустақил профессионал ташкилот – консультант жалб қилиниши мумкин.
V. ИЧКИ НАЗОРАТ УЧУН МАСЪУЛ ОРГАНЛАР ВА ШАХСЛАР
10. Ички назорат Тафтиш комиссияси, Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитаси, Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Ижроия органи раҳбари ва аъзолари, Ички аудит хизмати, шунингдек Жамиятнинг барча даражалардаги ходимлари томонидан уларнинг амалдаги қонунлар ва Жамиятнинг ички маҳаллий ҳужжатлари билан белгиланган ваколатлари доирасида амалга оширилади.
11. Жамиятда фаолият юритадиган бўлинмалар вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, уларга тўланадиган бадаллар ва иш ҳақларини ҳисоб-китоб қилиш тартиби Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан назарда тутилган. Мазкур ҳужжатлар, бошқа ҳужжатлар каби бевосита ёки билвосита ички назорат масалаларига дахлдор бўлиб, мазкур Низомга зид келиши мумкин эмас.
12. Жамият молия-хўжалик фаолияти назоратининг тизимли хусусиятини таъминлаш мақсадида Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати, Ижроия органи якка раҳбари, аъзолари, юридик – бухгалтерия хизмати, бўлим бошлиқлари ва Жамиятнинг ички назорат функционал вазифаларини бажарадиган барча ходимлари ички назорат тадбирлари ўтказилишини амалга оширадилар.
13. Кузатув кенгаши функцияси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ички назорат тизими муайян операциялари ва стратегияларини ривожлантириш ва тасдиқлаш йўналишларини белгилаш;
- Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида Жамият ижроия органи, ички ва ташқи аудитлар, Тафтиш комиссияси раҳбарларининг мунтазам ҳисоботларига, бошқа манбалардан ва ички назоратнинг барча соҳалари, шу жумладан молия назорати, операцион назорат, қонунларга риоя қилиниши устидан назорат, ички сиёсат ва тадбирлар назорати бўйича шахсий кузатувлардан олинадиган ахборот маълумотларига асосланган ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигининг ҳар йил ўтказиладиган таҳлили ва баҳоланиши натижалари тўғрисида хабар бериш;
- Жамият бўлинмалари тузилиши ва таркибини, ички назорат учун масъул шахсни белгилаш;
- ички назорат тадбирларини доимий такомиллаштириш.
14. Молия ҳисоботларининг шубҳасиз тўғрилиги ва тўлиқлиги, Жамият ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самарадорлиги устидан назорат ташкил қилиниши учун жавобгарлик Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитасига юкланади, унинг роли, мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари Жамиятнинг Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитаси тўғрисидаги Низомда акс эттирилган.
15. Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган Жамият ички назорати соҳасидаги сиёсатига мувофиқ фаолият юритиши учун жавобгарлик Ижроия орган раҳбарига юкланади. Жамиятнинг Ижроия орган раҳбари ички назорат тизими тадбирларини татбиқ қилади ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлайди, Кузатув кенгашини Жамиятнинг барча таваккалчиликлари, ички назорат тизимининг жиддий камчиликлари, шунингдек уларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар режалари ва натижалари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади.
16. Ҳар қандай даражадаги бўлинмалар ходимлари (шу жумладан раҳбарлари) ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириш бўйича батафсил стратегиялар ва тадбирлар ишлаб чиқишда бевосита иштирок қиладилар. Жиддий масалалар ёки муайян битим бўйича юзага келган таваккалчиликлар тўғрисида ходимлар Жамиятнинг юқори раҳбариятига хабар берадилар.
17. Жамият ва унинг алоҳида бўлинмалари молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун жавобгарлик доимий амал қилувчи ички назорат органи – Тафтиш комиссиясига юкланади, унинг роли, мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомда акс эттирилган.
18. Ички назорат тадбирлари ижроси устидан, айнан эса Жамиятнинг амалга оширилаётган молия-хўжалик операцияларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва умуман Жамият, унинг алоҳида бўлинмалари Уставига мувофиқлиги устидан, шунингдек бухгалтерия ва молия ҳисоботи тўлиқлиги ва шубҳасиз ишончлилиги устидан мунтазам назоратнинг амалга оширилиши учун жавобгарлик Ички аудит хизматига юкланади, унинг роли, мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомда акс эттирилган.
Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низом Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
19. Жамиятнинг Ички аудит хизмати Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитаси олдида ички аудит, ички назорат тизими натижалари тўғрисида ҳисобот беради.
Жамиятнинг Ички аудит хизмати Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитасига бўйсунади.
20. Қуйидаги шахслар Жамиятнинг Ички аудит хизматида лавозимларни эгаллаш ҳуқуқига эга эмас:
- иқтисодиёт соҳасида жиноят учун ёки тартибга қарши жиноят учун тўланмаган судланганликка эга шахслар;
- Жамият раҳбари ёки ижроия органи аъзоси ҳисобланган шахс.
Кузатув кенгаши қошидаги Аудит қўмитаси томонидан Ички аудит хизмати таркибига кирувчи шахсларга бошқа талаблар белгиланиши мумкин.
21. Ички назорат тизимининг тегишлича фаолият юритиши ходимларнинг малакаларига ҳам боғлиқ. Жамият кадрларни танлаш, ёллаш, ўқитиш, тайёрлаш ва ходимларнинг хизмат мартабаларини ошириш тизими уларнинг юқори малакасини таъминлаши ва улар томонидан барча одоб-ахлоқ стандартларига риоя қилиниши учун чора-тадбирлар кўради.
VI. ИЧКИ НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
22. Жамиятнинг ички назорат тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Жамият бошқарувининг турли даражаларида ўзаро боғлиқ ва бир-бирига зид мақсадлар ва вазифаларни аниқлаш;
- Жамиятнинг фаолият мақсадларига эришишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган яширин ва мавжуд оператив, молия, стратегик ва бошқа таваккалчиликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;
- ички назоратнинг жиддий таркибий қисмларини баҳолаш;
- бизнес-жараёнларнинг ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш;
- Жамият таркибий бўлинмалари, мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг иш самарадорлиги мезонларини аниқлаш ва баҳолаш;
- молиявий ва бошқа маълумотларни олдинги давр учун таққосланадиган ахборот ёки кутилаётган фаолият натижалари билан солиштириш орқали кўриб чиқиш;
- воқеа-ҳодисалар, операциялар ва транзакцияларни ҳисобга олишнинг мос усулларидан фойдаланиш;
- активлар яхши сақланишини текшириш;
- ички назорат тадбирларини тегишлича ҳужжатлаштириш;
- ички назорат тизими сифатини мунтазам баҳолаб бериш;
- Жамиятнинг барча ходимларини уларнинг ички назорат соҳасидаги мажбуриятлари тўғрисида хабардор қилиш;
- Жамият ходимлари ўртасида муҳим вазифаларни тақсимлаш (шу жумладан, операцияларни маъқуллаш ва тасдиқлаш, операциялар ҳисобини юритиш, ресурсларни бериш, сақлаш ва олиш, операцияларни таҳлил қилиш ва текшириш бўйича);
- операцияларнинг фақат тааллуқли ваколатларга эга шахслар томонидан тасдиқланиши ва амалга оширилиши;
- ички назорат мақсадларига эришиш учун керакли бошқа тадбирлар.
23. Ички назорат тадбирларини ўтказишда текшириш, кузатиш, тасдиқлаш, қайта ҳисоблаш усуллари, шунингдек ички назорат тадбирларини амалга ошириш учун керакли бошқа усуллар қўлланилади.
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
24. Мазкур Низом, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
25. Мазкур Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Жамиятнинг ташқи аудити, Жамиятнинг Тафтиш комиссияси, Жамиятнинг ички аудит хизмати аъзолари, Жамиятнинг ижроия органи раҳбарлари таклифлари бўйича киритилади.
26. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий (норматив) ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши натижасида мазкур Низомнинг айрим моддалари уларга зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва Жамият томонидан Низомга тааллуқли ўзгартишлар киритиладиган пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий (норматив) ҳужжатларига амал қилинади. Бунда мазкур Низом исталган қисмларидан бирининг ҳақиқий эмас деб топилиши умуман бутун Низомнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
|
«Қува дон махсулотлари» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2016 йил 26 апрелдаги баённомаси билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
КУЗАТУВ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
II. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ.. 3
III. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ, ТАЙИНЛАШ ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ БЕКОР ҚИЛИШ... 5
IV. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ.. 6
V. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСИ.. 6
VI. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 8
VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.. 9
VIII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ.. 9
IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 10
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, «Қува дон махсулотлари» Акциядорлик жамиятининг (бундан буён - Жамият) Уставига биноан ишлаб чиқилган, ҳамда жамият кузатув кенгашининг мақомини, унинг аъзоларининг сайланишини, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради ва фаолиятини тартибга солади.
2. Кузатув кенгаши жамиятнинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонунчилик ва жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш – бундан мустасно.
3. Кузатув кенгаши аъзолари ўртасидаги функцияларни тақсимлаш Кузатув кенгаши раиси томонидан Кузатув кенгашининг ҳар бир маълум аъзоси учун амалга оширилади.
II. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
4. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Жамият ижроия органининг жамиятни ривожлантириш стратегиясини ривожлантиришга эришиш бўйича кўриладиган чоралар тўғрисидаги ҳисоботини доимий равишда тинглаб борган ҳолда, жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар - бундан мустасно;
акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш; ўтказиладиган санаси ва жойини белгилаш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳал этиш учун киритиш;
мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
Жамият кузатув кенгаши бошқарувининг аъзоларини (унинг раисидан ташқари) ташкил этиш, сайлаш, тайинлаш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари бекор қилиш;
танловни эълон қилиш муолажаларини, танловнинг объектив мезонларини, унинг натижаларига кўра замонавий тарзда фикрлайдиган, юқори малакали, замонавий талабларга жавоб бера оладиган янги раҳбарларни, ҳамда чет эл менежерларининг ёлланишини тасвирлаб, раҳбарлик лавозимларига конкурс танлови регламентини тасдиқлаган ҳолда Ижроия органи раҳбари лавозимига ва унинг аъзолари конкурсини ташкил этиш;
жамият ижроия органига тўланадиган мукофот ҳақлари ва (ёки) компенсациялар миқдорини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015йилдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сонли қарори билан белгиланган асосий самарадорлик кўрсатгичларини бажариш учун кўрсатиб ўтилган тўловларини белгилаш;
корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолият юритиш тартибини белгилаб берадиган низомни тасдиқлаш;
жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ҳамда ҳар чоракда унинг ҳисоботларини тинглаб бориш;
жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор бўлган ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;
аудиторлик текшируви ўтказиш, шу жумладан Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига биноан тузилган, жамият молиявий ҳисоботи ташқи аудити ўтказилганлиги ҳақида қарор қабул қилиш;
аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматлари учун тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида;
жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофотлар ва компенсацияларнинг миқдорлари бўйича тавсиялар бериш;
дивидендлар миқдори, уларни тўлаш шакли ва тартиби бўйича тавсиялар бериш;
жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;
жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш (улар акциядорлик жамияти ёки масъуляти чекланган жамият шаклида ташкил этилади);
йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш, ва бунда Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 8-бобига биноан, бундай битимлар тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада миқдори жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан то эллик фоизигача бўлган миқдорини ташкил этувчи мол-мулк, баланс қиймати ёки харид қилиш қиймати унинг мазмуни бўлиши мумкин;
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 9-бобига биноан, жамиятнинг тобе (аффилланган) шахси билан битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Қонунчилик билан белгиланган тартибда, жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотларида иштироки билан боғлиқ бўлган битимлар тузиш;
Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан конвертация қилинадиган акциялар чиқариши тўғрисида қарор қабул қилиш;
ҳосилавий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Жамиятнинг корпоратив облигацияларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)ни ошириш, ҳамда жамият уставига Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)ни ошириш ва жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ бўлган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласи чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, ва уларнинг матнини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 34-моддасига биноан, акцияларни жойлаштириш (биржа ва ташкил этилган қимматли қоғозлар биржадан ташқари бозорларида қўйиш) нархини белгилаш;
Ахборот сиёсати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
бизнес-режага миқдори ҳомийлик ёки хайрия ёрдами кўрсатиш учун қўйилган сумманинг йигирма фоизидан ортиғини ташкил этган хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун конкурс асосида мустақил ташкилотни жалб қилиш;
5. Жамият Кузатув кенгаши Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини жорий этиш учун қуйидагиларни амалга оширали:
жамият Ижроияия органи, ички назорат органлари, жамиятда тузилган коллегиал органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, зарурат туғилганда эса жамиятни ривожлантириш режаларини ва унда белгиланган мақсадларга эришиш мониторингини ишлаб чиқишни ташкил этиш учун экспертларни жалб қилиш;
АЖ ташкилий тузилмасининг қонунчилик талабларига мослигини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва доимий равишда баҳолаш, ҳамда ҳар йилги молиявий ҳисоботларни Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига биноан чоп этишга ўтилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини жорий этилиши устидан назорат олиб бориш.
6. Қонунчилик ва жамият уставига мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига бошқа масалаларни ҳам ҳал этишни киритиш мумкин.
7. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
III. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ, ТАЙИНЛАШ ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ БЕКОР ҚИЛИШ
8. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Қонун ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар.
9. Жамият кузатув кенгашининг миқдор таркиби жамият устави билан белгилаб қўйилади. Бунда жамият Кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (унинг уставида назарда тутилган Кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15% кам бўлмаган) мустақил аъзосини киритади.
10. Кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (унинг уставида назарда тутилган Кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15% кам бўлмаган) мустақил аъзоси киритилади. Бунда мустақил аъзонинг номзодини кўрсатиш акциядорлар томонидан уларнинг келишувига кўра амалга оширилади. Жамиятнинг мустақил аъзоси кўрсатилмаган ҳолда, Кодекснинг мазкур тавсияларига риоя этилмаганлик сабаблари ҳақидаги маълумот чоп этилади.
11. Кузатув кенгашининг мустақил аъзоларига қўйиладиган мезонлар, Корпоратив бошқарув кодексида белгилаб қўйилган.
12. Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар, чекланмаган ҳолда қайта сайланишлари мумкин.
13. Жамият ижроия органининг раҳбари ва унинг аъзолари Жамият Кузатув кенгашига сайланишлари мумкин эмас.
14. Ушбу Жамиятнинг ўзида меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлаёган шахслар Жамият Кузатув кенгаши аъзолари бўла олмайдилар.
15. Кузатув кенгаши сайланган аъзосининг ваколатларини муддатидан илгари бекор қилиш, акциядор ўзгарганда, Кузатув кенгаши аъзоси томонидан ўз мажбуриятларини бузган тақдирда, Кузатув кенгашининг тегишли аризаси мавжуд бўлганда ва бошқа асосларга кўра, акциядорлар умумий йиғилишининг қарори бўйича амалга оширилади.
16. Жамият Кузатув кенгаш таркибига сайланадиган шахслар корпоратив бошқарувчи малакавий шаҳодатномасига (давлат улушига эга бўлган жамият учун) ёки Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг сертификатига, олий маълумотга ва 2 йилдан кам бўлмаган амалий иш тажрибасига эга бўлишлари керак.
17. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сайловлари кумулятив овоз бериш йўли билан амалга оширилади.
18. Кумулятив тарзда овоз берилганда ҳар бир акциядорга тегишли бўлган овозлар сони, Жамият Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахсларнинг сонига кўпайтирилади, ва акциядор шу тарзда олинган овозларни тўлиқ бир номзодга беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
19. Энг кўп сон овозлар тўплаган номзодлар Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланадилар.
IV. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ
20. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.
21. Жамият кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
22. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.
23. Жамият кузатув кенгашининг раиси йўқлигида унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.
V. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСИ
24. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссиясининг, жамият ижроия органининг, шунингдек жамият овоз берувчи акцияларининг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорининг эгаси ҳисобланадиган акциядор (акциядорлар)нинг талабига биноан чақирилади.
25. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Мажлисда мажбурий тарзда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Ижроия органининг йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисидаги, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги, жамиятнинг таркибига кирадиган корхоналарнинг уларнинг бизнес-режалари, ҳамда жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари билан тасдиқданган кўрсатгичларига эришиш ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
Ички аудит хизматининг ҳисоботи;
Тафтиш комиссиясининг жамиятдаги тобе (аффилланган) шахслар билан битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, ҳамда бундай битимлар тузиш учун қонунчилик ва жамиятнинг ички ҳужжатларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосаси.
26. Жамият Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум, Жамият Кузатув кенгаши сайланган аъзоларининг сонидан етмиш беш фоиздан кам бўлмаслиги керак.
27. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолса, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг ана шундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга, шунингдек директор ваколатлари муддатидан илгари бекор қилинган ҳолларда, унинг вазифаларини вақтинчалик ижроия этувчини тайинлашга ҳақлидир.
28. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва жамият уставида назарда тутилган ҳоллар – бундан истисно. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
29. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлиб қолган ҳолларда, жамият кузатув кенгаши раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Жамият устав фондини (капиталини) ошириш масалалари бўйича ва уставга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоз билан қабул қилинади.
30. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига ёки учинчи шахсга беришига йўл қўйилмайди.
31. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар шахслар;
мажлиснинг кун тартиби;
овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
қабул қилинган қарорлар.
32. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси, баённоманинг тўғрилиги учун жавобгар бўлган, мажлисда иштирок этган жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади.
33. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси Жамият директорига ижро учун у имзоланган кунда берилади. Кузатув кенгаши томонидан акциядорлар умумий мажлисини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур қарор ҳақидаги маълумот Жамият директорига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган кунда берилади.
34. Кузатув кенгашининг мажлиси сўров йўли билан ҳам ўтказилиши мумкин, тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати ва ижроия органининг ҳисоботлари тингланадиган мажлисдан ташқари. Бунда Жамият кузатув кенгашининг мажлисининг қарорлари Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан сиртқи овоз бериш (сўров) йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Техникавий воситалар, Кузатув кенгаши аъзоларини идентификациялаш воситалари мавжуд бўлганда, Кузатув кенгашининг мажлислари видео-конференц-алоқа режимида ўтказилиши мумкин.
VI. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
35. Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Кузатув кенгаши мажлисида шахсан иштирок этиш, регламент билан ажратилган вақт доирасида мажлисда муҳокама қилинадиган масала бўйича сўзга чиқиш;
- Кузатув кенгашининг қарорига кўра Жамиятнинг маълум давр вақти оралиғидаги фаолияти, унинг ривожлантириш режалари ҳақидаги маълумотларини олиш;
- қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Кузатув кенгашида ишлаганлиги учун мукофот ва (ёки) компенсация олиш;
- қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш;
- Кузатув кенгаши аъзолари, ижроия органи, АЖ ходимлари ва жалб қилинган экспертлар (профилли олий ўқув юртлари ва бошқаларнинг тегишли профилдаги мутахассислари, ўқитувчилар таркиби) ичидан, кузатув кенгаши қошида тегишли масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлар), шу жумладан низоли вазиятлар бўйича, аудит бўйича, кадрлар бўйича ва бошқа масалалар бўйича қўмиталар тузиш.
36. Кузатув кенгаши аъзосининг мажбуриятлари:
- Жамият билан битим тузилганда, мўлжалланаётган битим тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг аҳамиятга молик бўлган шартларини батафсил тарзда кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юбориш йўли билан Жамият томонидан битим тузилганда ўзининг тобелиги (аффилланганлиги) тўғрисида хабардор қилиш;
- ўзининг лавозим мажбуриятларини виждонан, шунингдек Жамият манфаатлари йўлида энг яхши деб ҳисоблаган усулда амалга ошириш;
- қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга эга.
37. Кузатув кенгашининг аъзолари Жамиятнинг имкониятларидан (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, Жамият фаолияти ва режалари ҳақидаги маълумотлардан) шахсий бойлик орттириш мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар.
VII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
38. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширганларида ва мажбуриятларини бажарганларида Жамият манфаатлари йўлида ҳаракат қилишлари лозим, бунда қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига биноан Жамият олдида жавобгарликка эга бўладилар.
39. Агар бир неча шахс жавобгарликка эга бўлсалар, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарликлари солидар ҳисобланади.
40. Овоз беришда иштирок этмаган ёки Жамиятга зарар етказилишига олиб келган қарорга қарши овоз берган Кузатув кенгаши аъзолари жавобгарликка эга бўлмайдилар, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 90-моддасида белгиланган ҳолатлар – бундан мустасно.
41. Жамият ёки Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар), Жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Кузатув кенгаши аъзосига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
VIII. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ
42. Кузатув кенгаши аъзоларига, Жамият корпоратив бошқарув тизими ва фаолиятининг молиявий натижаларининг мустақил баҳоланиши бўйича мукофот тўланади.
43. Жамият ҳар ойда (ҳар чоракда, ҳар олти ойда, ҳар йили) Жамият корпоратив бошқарув тизими ва фаолиятидаги молиявий натижаларининг мустақил баҳолашни ўтказиб туради.
44. Мустақил баҳолаш натижалари Кузатув кенгаши раисига ва аъзоларига тўланадиган мукофотлар суммасини белгилаш учун асос сифатида хизмат қилади.
45. Мустақил ташкилот билан тузилган шартномага биноан, Кузатув кенгаши фаолиятининг натижалари қониқарсиз, паст, қониқарли ва юқори деб тан олиниши мумкин.
46. Мукофот миқдори (Кузатув кенгаши 1 аъзосига 1 календар ой ҳисобида) қуйидаги тартибда белгиланади:
агар қониқарсиз деб тан олинган бўлса – мукофот ҳисобланмайди ва тўланмайди;
агар паст деб тан олинган бўлса – мукофот энг кам иш ҳақи миқдорининг 7 миқдорида ҳисобланади ва тўланади;
агар қониқарли деб тан олинган бўлса – мукофот энг кам иш ҳақи миқдорининг 17 миқдорида ҳисобланади ва тўланади;
агар олий деб тан олинган бўлса – мукофот энг кам иш ҳақи миқдорининг 20 миқдорида ҳисобланади ва тўланади.
Бунда, Кузатув кенгаши Раисига тўланадиган мукофот учун, Кузатув кенгаши аъзосига тўланадиган мукофотнинг 1,2 баравар миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда оширилган коэффициент белгиланади.
IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
47. Кузатув кенгаши аъзоларини зарур материаллар билан таъминлаш, шунингдек акциядорлар ва инвесторлар билан ўзаро муносабатлари учун жавобгар – Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси (бўлими) ёки қимматли қоғозлар бўйича мутахассис ёки корпоратив котиб саналади.
48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка эга бўладилар.
49. Агар мазкур Низомнинг алоҳида моддалари Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Уставига зид келган тақдирда, унда ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва унинг мазкур моддалар билан тартибга солинадиган қисмида, мазкур Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар, Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Устави нормаларига амал қилиш керак.
|
«Қува дон махсулотлари» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2016 йил 26 апрелдаги баённомаси билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИДА ҲАРАКАТЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
II. НИЗОМ ТАЪСИРИ ОСТИГА ТУШАДИГАН ШАХСЛАР ДОИРАСИ.. 3
III. ЖАМИЯТДА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ.. 3
IV. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ (ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ) 4
V. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ... 5
VI. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ... 8
VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 10
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, “Қува дон махсулотлари” АЖ (қуйида матн бўйича – “Жамият”) Уставига, Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Жамиятда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувларини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибини белгилайди.
2. Жамият фаолиятини амалга ошириш жараёнида Жамият (унинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари)нинг мулкий ёки бошқа манфаатлари ҳамда Жамият шартнома муносабатларини ўрнатган кредиторлар, контрагентлар, бошқа ташкилотлар ва шахслар (қуйида матн бўйича – “Мижозлар”)нинг мулкий ёки бошқа манфаатлари ўртасида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ва (ёки) унинг ходимлари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида Мижознинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар оқибатидаги зиддиятлар туфайли манфаатлар тўқнашувлари юзага келиши мумкин.
Бундан ташқари, Жамият акциядорлари манфаатлари ўртасида, Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ва акциядор (акциядорлар) манфаатлари ўртасида манфаатлар тўқнашувлари (корпоратив низо) юзага келиши мумкин.
3. Мазкур Низомда қуйидаги манфаатлар тўқнашувлари юзага келиш ҳолатлари кўриб чиқилади:
- мажоритар акциядорлар (йирик акциялар пакетларига эга акциядорлар) ва миноритар акциядорлар (кичик миқдорли акцияларга эга акциядорлар) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;
- Жамият бошқарув органлари ва унинг акциядори (акциядорлари) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;
- Жамиятнинг бошқарув органлари ва жамоат назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;
- Жамият ва Жамиятнинг мансабдор шахслари, ходимлари ўртасида улар томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида юзага келган манфаатлар тўқнашувлари.
II. НИЗОМ ТАЪСИРИ ОСТИГА ТУШАДИГАН ШАХСЛАР ДОИРАСИ
4. Низом таъсири Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига ҳамда унинг эгаллаб турган лавозим даражаларидан қатъий назар барча ходимларига жорий қилинади.
5. Мазкур Низомга риоя қилиш тўғрисидаги талаблар Жамият билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳамкорлик қилаётган жисмоний шахсларга тааллуқли вазифалар улар билан тузилган шартномаларда, уларнинг ички ҳужжатларида тасдиқланган ҳолатларда ёхуд бевосита қонунга мувофиқ татбиқ қилинади.
III. ЖАМИЯТДА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ
6. Жамиятда манфаатлар тўқнашувларини бошқариш қуйида қайд этилган асосий тартиб-қоидаларга асосланади:
- ҳақиқий ва потенциал манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш мажбурийлиги;
- ҳар бир манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланганда Жамият учун обрў-эътиборга путур етказиш хавфларини алоҳида кўриб чиқиш ва баҳолаш ҳамда уларни ҳал қилиш;
- манфаатлар тўқнашуви ва унинг ҳал қилиниши тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниш жараёнининг қатъий махфийлиги;
- манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ҳамда унинг ходимлари манфаатлари мувозанати (баланси)га риоя қилиш;
- ходим томонидан ўз вақтида ошкор қилинган ва Жамият томонидан ҳал қилинган (бартараф қилинган) манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш туфайли шахсни таъқиб қилинишдан ҳимоялаш.
IV. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ (ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ)
7. Жамиятнинг мажоритар ва миноритар акциядорлари ўртасидаги, Жамиятнинг бошқарув органлари ва акциядорлари ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:
- қонунлар, меъёрий (норматив) ҳужжатлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига риоя қилмаслик;
- миноритар акциядорларнинг Жамият фаолиятига ва Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорларга жиддий таъсир кўрсата олмасликлари;
- аффилланган шахслар билан тааллуқли битимлар тузиш учун белгиланган тартибга риоя қилинмасдан йирик битимлар ва шартномалар тузиш;
- Жамиятнинг бошқарув органлари томонидан Жамиятнинг молиявий аҳволи ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган қарорлар қабул қилиниши;
- амалдаги қонунлар талабларига мувофиқ ахборот ошкор қилинмаганлиги ёхуд Жамиятнинг бошқарув органлари таркибига кирувчи шахслар томонидан бошқа ташкилотлардаги бошқарув органларида эгаллаб турган лавозимлари тўғрисида, бошқа Жамиятлар ҳиссалари (акциялари)га эгалиги тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим қилинмаганлиги.
8. Жамиятнинг бошқарув органлари ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасида манфаатлар тўқнашувлари қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:
- қонунлар, Жамиятнинг таъсис ва ички ҳужжатларига риоя қилмаслик; - Мижоз манфаатларининг Жамият манфаатлари олдидаги устуворлик тамойили
(принципи)га риоя қилмаслик; - амалий муносабатлар меъёрлари ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя
қилмаслик; - Мижозлар томонидан ҳам, Жамият томонидан ҳам шартнома
мажбуриятларининг бажарилмаганлиги; - қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган ўз вазифаларини
бажармаганлик.
9. Жамият ва мансабдор шахслар, ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашувлари қуйидагилар натижасида юзага келиши мумкин:
- қонунлар ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари талаблари бузилиши; - амалий муносабатлар меъёрлари ва касбий ахлоқ қоидаларига риоя қилмаслик;
- Жамият фаолияти билан боғлиқ ҳам шахсий, ҳам оила аъзолари томонидан тижорат фаолияти юритилиши;
- Жамият шартнома муносабатларини ўрнатган бошқа Жамиятда молиявий манфаатлар мавжудлиги;
- бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида раҳбар, мансабдор шахс сифатида ишлаш ёки унинг бошқарув органларида иштирок қилиш;
- Жамият манфаатларига зарар етказилган ҳолда, шахсий манфаатларни кўзлаб бошқа ташкилотларга амалий имкониятларни тақдим қилиш.
V. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
10. Жамият Устави ва унинг ички ҳужжатлари билан манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш воситалари назарда тутилган.
Мазкур Низом билан манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш бўйича Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, Жамиятнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиш учун мажбурий чоралар белгиланади.
11. Ҳар қандай турдаги манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:
- қонунлар, меъёрий (норматив) ҳужжатлар, Жамият Устави ва ички ҳужжатларига риоя қилиш;
- манфаатлар тўқнашувлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этмаслик ва қарорлар қабул қилмаслик;
- Жамиятнинг самарали бошқарувини таъминлаш;
- Жамиятнинг ноқонуний фаолиятни амалга оширишга, шу жумладан жиноий йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (четга чиқариш) ва терроризмни маблағ билан таъминлашга жалб қилиниш имкониятини истисно қилиш;
- маҳсулотларни ишлаб чиқаришда (ишлар бажаришда, хизматлар кўрсатишда) максимал имконият даражасида самарадорликни таъминлаш;
- қонунларга мувофиқ йилнинг ҳар чорагида бошқарув органлари олдида ҳисобот бериш;
- Жамият Устави ва ички ҳужжатларига мувофиқ ички ва ташқи назоратни амалга ошириш;
- қонунлар ва Жамият Устави билан белгиланган миқдорлардан юқори суммада йирик битимлар, алоҳида битимлар ёки бир қатор ўзаро боғлиқ битимларни кўриб чиқиш учун Кузатув кенгашига тақдим қилиш;
- йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимларни тузиш шартларини назорат органлари билан ўрганишни амалга ошириш;
- зарур ҳолларда, қонунлар талабларига мувофиқ битимлар тузиш тўғрисидаги қарорлар Кузатув кенгаши томонидан маъқулланганда, мулкнинг бозор қийматини белгилаш учун мустақил баҳолаш ташкилотини жалб қилиш;
- аффилланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинишини таъминлаш;
- қуйидагилар:
а) аффилланган шахслар;
б) Жамият акциядорлари ва уларнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тартиби ишлаб чиқилишини ва унга риоя қилинишини таъминлаш;
- Жамиятнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда олдиндан маъқулланмасдан йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимларни тузмаслик;
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши рухсатисиз бошқа юридик шахсларнинг бошқарув ва назорат органларида лавозимларни эгалламаслик;
- Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг амалдаги қонунларга мувофиқ ва қўшимча маълумотларнинг Жамият Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низомига мувофиқ ошкор қилинишини амалга ошириш;
- акциядорларга ва Мижозларга, бошқарув ва назорат органларига, бошқа манфаатдор шахсларга, шу жумладан реклама мақсадларида тақдим қилинадиган бухгалтерия ҳисоботлари ва бошқа эълон қилинадиган ахборотнинг шубҳасиз тўғрилигини таъминлаш;
- Жамиятда мавжуд ахборотдан бундай ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан шахсий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
- оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда Жамият тўғрисидаги салбий ахборотнинг тўғрилигини ва холислигини ўз вақтида кўриб чиқиш. Ҳар бир салбий ёки асоссиз ахборот пайдо бўлиш ҳолати бўйича ўз вақтида эътибор қаратиш;
- Жамият томонидан ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврда барқарор даромад олинишини таъминлаш;
- Жамиятнинг ички назорат тизими камчиликларини аниқлашда иштирок қилиш;
- Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари аъзоларига тўланадиган ҳақларнинг Жамиятнинг молиявий аҳволига, шунингдек Жамият фаолиятининг олдиндан режалаштирилган кўрсаткичларига асосан эришилган натижаларига мувофиқлигини таъминлаш;
- касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш.
12. Жамият акциядорлари ўртасидаги, шунингдек Жамиятнинг бошқарув органлари ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Жамият акциядори (акциядорлари) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари қуйидагилар амалга оширишлари шарт:
- “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, меъёрий (норматив) ҳужжатлар, Жамият Устави ва ички ҳужжатлари билан мустаҳкамланган мажоритар ва миноритар акциядорлар ҳуқуқларига риоя қилиш;
- акциядорларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш масалаларида Жамиятнинг аниқ ва асосланган нуқтаи назари акциядорларга ўз вақтида етказилишини таъминлаш;
- ҳисоблаб ёзилган дивидендларни ўз вақтида тўлаш; - белгиланган тартибда акциядорларга низога сабаб бўлиши мумкин бўлган масалалар бўйича тўлиқ ахборот тақдим қилиш; - рақобатчи Жамиятдан акциялар (ҳиссалар) харид қилишда, шунингдек бундай шахсларнинг бошқарув органларида иштирок қилишда Жамият бошқарув органлари аъзолари манфаатдорлиги мавжуд бўлган битимларни аниқлаш;
- қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг объективлигини, холислиги ва мустақиллигини таъминлаш учун Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни номзод қилиб кўрсатишга интилиш.
13. Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасидаги манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари қуйидагилар амалга оширишлари шарт:
- белгиланган тартибда Жамият тўғрисидаги ахборот тақдим қилинишини таъминлаш;
- махфий ва бошқа муҳим ахборотдан фойдаланиш тартибига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
- маҳсулотлар (хизматлар)ни реализация қилиш ва Мижоздан шартномада ўзаро келишилган асосда белгиланган миқдорда ёки тегишли маълумотлар тўлиқ ошкор қилинган тарифларга мувофиқ ҳақ ундириш;
- ўз Мижозлари учун маҳсулотлар (хизматлар)ни юқори малакали, пухта ва ҳалол реализация қилиш, шунингдек Мижозлар топшириқларини жорий бозор шарт-шароитларидан келиб чиқиб молиявий самарадорлик нуқтаи назаридан имкон даражада энг яхши тарзда бажариш;
- Мижоз шубҳасиз хато қилганда (шу жумладан, Мижоз томонидан имзоланган буюртманома, ариза ва бошқа ҳужжатда) ходимлар томонидан ушбу вазиятдан шахсий мақсадларда онгли равишда фойдаланишни истисно қилиш. Мижоз топшириқномасида бундай хато мавжуд бўлган тақдирда, Жамият ходими хато топшириқнома бажарилишининг олдини олиш бўйича оқилона чоралар кўриши ва бу тўғрисида Мижозни хабардор қилиши керак;
- Мижозга берилган тавсиялар тегишли масала бўйича мавжуд ахборотнинг виждонан таҳлилига асосланишини таъминлаш;
- Жамиятдаги қоғоз, магнитли ва бошқа турдаги ташувчиларда мавжуд хизматга тегишли ёки тижорат сирини ўз ичига олган ахборот Жамиятнинг бошқарув органлари ёки ваколатли мансабдор шахслари розилигисиз сотиш, бериш, нусха кўчириш,кўпайтириш, алмаштириш ва бошқа тарқатиш ва кўпайтириш предметига айланмаслиги учун Жамият фаолияти жараёнида яратилган, ўзлаштирилган ва тўпланган ахборотни сақлаш тизимини такомиллаштириш.
14. Жамият ва мансабдор шахслари, ходимлари ўртасида улар томонидан хизмат вазифаларини бажаришда юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш мақсадида мансабдор шахслар ва ходимлар қуйидагилар амалга оширишлари шарт:
- амалий муносабатлар меъёрлари ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;
- белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
- Жамият билан рақобатлашувчи ташкилот ҳиссаси (акциялари)ни харид қилиш мақсади тўғрисида юқори мансабдор шахсни ёки Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларини хабардор қилиш;
- низоли вазият юзага келишига шарт-шароит яратувчи ҳолатлар пайдо бўлганлиги тўғрисида юқори мансабдор шахсни ўз вақтида хабардор қилиш;
- мансабдор шахс ёки унинг оила аъзолари сезиларли молиявий манфаатга эга бўлган ва Жамият тижорат фаолияти юритаётган ёки юритишни мўлжаллаган ташкилотлар тўғрисида юқори мансабдор шахсни ёзма равишда хабардор қилиш;
- Жамият ва мансабдор шахс ёки унинг оила аъзолари сезиларли молиявий манфаатга эга бўлган ёки аффилланган шахс бўлган ташкилотлар ўртасидаги муносабатларга бевосита таъсир кўрсатадиган ҳар қандай фаолиятдан сақланиш;
- манфаатлари Жамият манфаатларига зид келиши мумкин бўлган бошқа ташкилотлар бошқарув органларида иштирок қилиш учун Жамият ижроия органи раҳбаридан олдиндан рухсат олиш;
- бошқа ташкилотда ўриндошлик бўйича ишлаш мақсади тўғрисида юқори мансабдор шахсни олдиндан хабардор қилиш ва мўлжалланган иш Жамият манфаатларига зид келмаслигини тасдиқловчи ахборотни тақдим қилиш.
VI. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
15. Жамиятда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувларини ҳал қилиш учун Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари қонуний ва асосланган, Жамият манфаатларига жавоб берадиган ечимни топиш мақсадида судгача тадбирларни амалга оширадилар.
16. Мансабдор шахслар акциядорлар ва Мижозлар томонидан бошқарув ва назорат органлари, корпоратив котиб номига ва таркибий бўлинмаларга келиб тушадиган хатлар, аризалар ва талабномалар (шу жумладан, оғзаки) ҳисоб (учёт)га олиниши ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашлари шарт.
17. Манфаатлар тўқнашувларини ҳисобга олиш Жамиятнинг корпоратив котибига юкланади. Жамиятнинг корпоратив котиби корпоратив низога дастлабки баҳо беради, масала моҳияти бўйича керакли ҳужжатларни тайёрлайди ва Жамиятнинг Кузатув кенгаши билан ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда уларни Жамиятнинг мазкур корпоратив низони кўриб чиқиш ваколатига эга органига топширади.
18. Жамиятнинг корпоратив котиби акциядорларнинг тез-тез учрайдиган масалалари ва талабларини таҳлил қилади, ушбу масалалар бўйича барча акциядорларга қўшимча ахборот тақдим қилиш зарурати тўғрисида қарор қабул қилади ёки мазкур турдаги мурожаатларни юзага келтирувчи сабабларни бартараф қилиш мақсадида Жамиятнинг ижроия органи раҳбарига ички тартиблар ва кўрсатмаларни ўзгартириш, бошқа тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритади.
19. Мижоздан ёки бошқа манбалардан низоли вазият тўғрисида маълумот олган ходим юқори мансабдор шахсни бу тўғрисида зудлик билан хабардор қилиши шарт. Низони таркибий бўлинма даражасида ҳал қилиш имкони бўлмаган тақдирда, бўлинма раҳбари бир иш куни мобайнида бошқарув раисига ёки унинг ўринбосарига низо, унинг юзага келиш сабаблари, кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборотни тақдим қилиши шарт. Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосари низони ҳал қилиш тартибини белгилайди, ваколатли шахсни тайинлайди. Зарур ҳолларда, манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш учун комиссия ташкил қилади.
20. Ваколатли шахс (комиссия) манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш учун барча чораларни кўради. Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш имкони бўлмаган тақдирда, бошқарув раиси масалани кўриб чиқиш учун бошқарувга киритади, Кузатув кенгаши раисига низо тўғрисидаги маълумотларни юборади.
21. Мазкур маълумотлар Кузатув кенгаши ҳузурида низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал қилиш учун ташкил қилинган қўмита (ишчи гуруҳ) томонидан кўриб чиқилади.
22. Ўз ривожланишининг бирор-бир босқичида Жамият бошқарув раиси ёки унинг ўринбосарига ва директорларга дахл қилган ёки дахл қилиш эҳтимолига эга низо тўғрисидаги маълумотлар уч иш куни мобайнида Кузатув кенгашига низони ҳал қилиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда қўмита (ишчи гуруҳ) томонидан келгуси кўриб чиқилиш ва мазкур масала бўйича хулоса тақдим қилиниши учун топширилади.
23. Низони кўриб чиқиш натижасида Жамиятнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш ёки амалдаги ички ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келган тақдирда, Кузатув кенгаши ёки ижроия органи тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиш ёки амалдаги ҳужжатларга тааллуқли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
24. Жамиятнинг бошқарув органлари Жамиятда юзага келадиган ҳар қандай турдаги манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш учун қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
- юзага келадиган манфаатлар тўқнашувларини максимал тарзда тез аниқлаш, уларнинг сабабларини белгилаш;
- Жамият бошқарув органлари ваколати ва жавобгарлигини аниқ фарқлаш; - Жамиятнинг ваколатли шахсини белгилаш ёки зарур ҳолларда, низони ҳал қилиш бўйича комиссия тузиш; - максимал қисқа муддатларда Жамиятнинг низо моҳияти бўйича нуқтаи назарини аниқлаш, тааллуқли қарор қабул қилиш ва уни низонинг иккинчи Томони эътиборига етказиш;
- низонинг иккинчи Томонига Жамиятнинг низо моҳияти бўйича нуқтаи назарини тўлиқ ва батафсил жавоб юбориш, шунингдек низо иштирокчиси илтимоси ёки талаби қондирилишини рад қилиш тўғрисидаги хабарномани қонунлар, Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган меъёрий (норматив) ҳужжатлар, Устав ва ички тартиб ҳужжатлари асосида исботлаш;
- низони ҳал қилишда қатнашган ваколатли шахснинг ушбу низо унинг манфаатларига ёки унинг оила аъзолари манфаатларига дахл қилаётганлиги ёки дахл қилиши мумкинлиги тўғрисида зудлик билан хабар беришини таъминлаш;
- низо манфаатларига дахл қилаётган ёки дахл қилиши мумкин бўлган шахсларнинг ушбу низони ҳал қилишда ва у бўйича қарор қабул қилишда қатнашмаслигини таъминлаш.
25. Акциядорлар ўртасидаги, Жамиятнинг бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш учун:
- Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси Жамият акциядорлари ўртасида юзага келган низони ҳал қилишда воситачи бўлиши мумкин;
- Жамиятнинг ваколатли шахси ёхуд ваколатли органи акциядорлар ўртасидаги музокараларда қатнашиши, акциядорларга уларнинг ихтиёрида мавжуд бўлган ва низога тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилиши, қонунлар меъёрлари, Жамият Устави ва ички ҳужжатларини тушунтириши мумкин;
- Жамиятнинг ваколатли шахслари ёки ваколатли органлари акциядорларга маслаҳатлар ва тавсиялар беради, акциядорлар томонидан имзоланиш учун низони ҳал қилиш тўғрисида ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Жамият номидан ўз ваколатлари доирасида акциядорлар олдида низони ҳал қилишга кўмаклашадиган даражада мажбуриятлар қабул қилади;
- ҳал қилиш бўйича қарорлар бажарилишини ташкил қилиши ва Жамият номидан низо иштирокчиси томонидан имзоланган келишувлар ижросига кўмаклашиши керак. Низо Томони ва Жамият ўртасида уларнинг мажбуриятлари моҳияти бўйича низо бўлмаган, бироқ уларнинг бажарилиш тартиби, усули, муддатлари ва бошқа шартлар юзасидан келишмовчиликлар юзага келган ҳолатларда, Жамият низо иштирокчисига юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилишни таклиф этиши ва Жамият акциядор талабларини қондиришга тайёр шартларни баён қилиши мумкин;
- агар Жамиятнинг акциядор талабларини қондиришга розилиги ушбу Томоннинг қонунлар, Жамият Устави ёки бошқа ички ҳужжатлари билан назарда тутилган бирор-бир ҳаракатларни амалга ошириш зарурати билан боғлиқ бўлса, Жамият жавобида бундай шартлар тўлиқ тарзда кўрсатиб ўтилади, шунингдек уларнинг бажарилиши учун керакли ахборот (масалан, акциядор томонидан расмий талаб қилинган ҳужжатлар нусхаларини ёки Жамиятнинг банк реквизитларини тайёрлаш учун тўлов миқдори ва ҳ.к.) маълум қилинади.
26. Мазкур чоралар рўйхати мукаммал ҳисобланмайди. Ҳар бир муайян ҳолатда манфаатлар тўқнашуви юзага келиш соҳасига қараб, низони ҳал қилишнинг бошқа шакллари қўлланилиши мумкин.
VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
27. Мазкур Низом, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
28. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий (норматив) ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши натижасида мазкур Низомнинг айрим моддалари уларга зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва Жамият томонидан Низомга тааллуқли ўзгартишлар киритиладиган пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий (норматив) ҳужжатларига амал қилинади. Бунда мазкур Низом исталган қисмларидан бирининг ҳақиқий эмас деб топилиши умуман бутун Низомнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
|
«Қува дон махсулотлари» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2016 йил 26 апрелдаги баённомаси билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
II. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 3
III. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.. 4
IV. ТЕКШИРУВЛАРНИ (ТАФТИШЛАР) ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ.. 5
V. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ БЕКОР ҚИЛИШ... 7
VI. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ.. 9
VII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИНИНГ АЪЗОЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ.. 10
VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 10
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом «Қува дон махсулотлари» Акциядорлик жамияти (бундан буён - Жамият) Тафтиш комиссиясисининг мақомини, уни сайлаш тартибини, ҳамда унинг функционал мажбуриятларини ва ваколатларини белгилаб беради
2. Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Жамият уставига биноан ишлаб чиқилган.
3. Тафтиш комиссияси жамиятнинг, унинг бўлинмалари ва хизматларининг, филиаллари ва ваколатхоналарининг фаолияти устидан ички молиявий-хўжалик ва ҳуқуқий назоратни амалга оширувчи орган ҳисобланади.
4. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, давлат бошқарув органларининг қонуности ҳужжатларига, жамият уставига, мазкур Низомга ва жамиятнинг бошқа ҳужжатларига амал қилади.
II. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига билан, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида 5% эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан, кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиб қўйиш орқали амалга оширилади.
6. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини бажарганида қуйидаги турдаги ишларни, яъни:
- Жамиятнинг молиявий ҳужжатларини текшириш, мол-мулкини саноқдан ўтказиш бўйича комиссия хулосаси, кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;
- Жамият номидан тузилган шартномалар, тузилаётган битимларнинг, контрагентлар билан ҳисобларнинг қонунийлигини текшириш;
- бухгалтерия ва статистик ҳисоб юритилишининг амалдаги меъёрий ҳужжатларга мослигини таҳлил қилиш;
- Жамиятнинг молиявий аҳволини, унинг тўловга лаёқатлилигини, активларнинг ликвидлигини, ўзининг ва қарзга олган пул маблағларининг ўзаро нисбатларини таҳлил қилиш, Жамиятнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва Жамият бошқарув органлари учун уларнинг молиявий-хўжалик фаолияти масалалари бўйича заҳираларини аниқлаш;
- маҳсулотлар ва хизматлар етказиб берувчиларига тўловларнинг, бюджетга тўланадиган тўловларнинг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилганлигини, иш ҳақи ва дивидендларнинг, облигациялар бўйича фоизларнинг ҳисобланиши ва тўланиши, бошқа мажбуриятларнинг қопланиши бўйича текширувлар ўтказиш;
- солиқ инспекция, статистика органлари, давлат бошқарув органлари учун ҳисобот ҳужжатларининг, Жамият балансларининг, йиллик ҳисоботининг, даромадлар ва зарарларнинг тўғри тақсимланганлигини текшириш;
- Жамият томонидан қимматли қоғозлар ва акциядорлик жамиятлари, шу жумладан тобе (аффилланган) шахслар билан битимлар ёки жамиятда йирик битимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилишиниши текшириш;
- шу жумладан Жамият Устави билан Тафтиш комиссиясининг ваколатларига киритилган, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг топшириғига кўра бошқа турдаги ишларни амалга оширади.
7. Тафтиш комиссиясининг мажбуриятлари:
- амалга оширилган тафтиш текширувлари ва текширувлар натижаларини хулоса, ёзма ҳисоботлар, ёзма докладномалар, Жамият бошқарув органлари мажлисларидаги хабарлар шаклида акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижроия органининг эътиборига ўз вақтида етказиш;
- Жамиятнинг йиллик бухгалтерия ҳисоботидаги ва Жамиятнинг йиллик ҳисоботига киритиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлигига баҳо бериш;
- Жамиятнинг молиявий Низомига таъсир кўрсатишга қодир бўлган хатарлар ёки бошқа мажбуриятлар олдида Жамиятнинг қалтислигига баҳо бериш;
- Жамиятнинг йиллик фаолияти якунлари бўйича, шунингдек исталган вақтда шахсларнинг ташаббусига кўра қонунчилик, Жамият Устави ва мазкур Низомга биноан Жамиятнинг молиявий-хўжалик фолиятини тафтиш қилиш;
- Тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифаларини бажарганларида фойдаланиши мумкин бўлган тижорат сирига риоя қилиш, махфий ҳисобланадиган маълумотларни ошқора қилмаслик. Агар Тафтиш комиссиясининг ишига Тафтиш комиссиясининг аъзолари бўлмаган шахслар экспертлар сифатида жалб қилинсалар, унда улар тижорат сирига риоя қилишини ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Уларнинг ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик тафтишда иштирок этишга жалб қилинган Тафтиш комиссияси аъзоларига юклатилади;
- акциядорларнинг Жамият бошқарув органлари ва мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаркатлари устидан берилган шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
- Жамиятнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида аниқланган камчиликлар ёки Жамият манфаатларида юзага келган аниқ хатарлар Жамиятнинг бошқарув органлари томонидан ҳал қилиниши талаб қилинган тақдирда, кузатув кенгаши мажлислари чақирилишини, навбатдан ташқари умумий йиғилишлар чақирилишини талаб қилиш.
8. Текширувлар ўтказилганда Тафтиш комиссиясининг аъзолари текширув мазмунига киритиладиган барча ҳужжатлар ва материалларни батафсил тарзда ўрганишлари лозим. Тафтиш комиссиясининг аъзолари нотўғри хулосалар учун, чораси акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланадиган жавобгарликка эгадирлар.
9. Тафтиш комиссиясининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этишлари ва ваколатлари доирасида йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоб беришлари шарт.
III. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
10. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини тегишли тарзда бажариши учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
- Жамиятнинг ҳар қандай молиявий ҳужжатларини, Жамиятни саноқдан ўтказиш комиссиясининг ҳужжатларини ҳам ўз ичига олган ҳолда, кўрсатилган ҳужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари билан таққослаш;
- Жамият бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахсларидан ўзининг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш. Кўрсатилган ҳужжатлар ва материалларни тафтиш комиссиясига у сўралгандан кейин икки кун мобайнида тақдим этиш;
- Жамиятнинг ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида камчиликлар ёки Жамият манфаатлари учун бошқа хатарлар аниқланган ҳолларда, (бир овоздан қабул қилинган қарор билан) акциядорларнинг умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;
- кузатув кенгашининг мажлисини чақиришни талаб қилиш. Кузатув кенгашининг Раиси Тафтиш комиссиясига унинг талабига кўра кузатув кенгашининг мажлисини чақиришни рад этишга ҳақли эмас;
- унинг ҳар қандай аъзосининг таклифига кўра кузатув кенгашининг мажлисларида иштирок этиш;
- Жамиятнинг бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари олдида Жамият ходимларининг жавобгарлиги ҳақидаги масалани қўйиш, мансабдор шахслар томонидан Жамият томонидан қабул қилинадиган низомлар, қоидалар ва йўриқномалар бузилган тақдирда, уларни ҳам киритган ҳолда;
- Жамиятнинг молиявий ҳисоботларни Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига биноан чоп этишга ўтишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг ишида иштирок этиш;
- қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, Тафтиш комиссиясида ишлаганлиги учун мукофотлар ва (ёки) харажатлар учун компенсация олиш;
- қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига биноан бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.
11. Тафтиш комиссияси аъзоси:
- Тафтиш комиссияси кечиктирмасдан ҳал қилиниши талаб қилинадиган камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссиянинг фавқулотда мажлисини чақирилишини талаб қилишга;
- Тафтиш комиссиясининг хулосаларига норозилигини ёзма равишда ифода этишга ва уни Жамият акциядорлари умумий йиғилиши эътиборига етказишга ҳақли.
IV. ТЕКШИРУВЛАРНИ (ТАФТИШЛАР) ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
12. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) Жамиятнинг бир йиллик фаолияти якунлари бўйича амалга оширилади.
13. Тафтиш комиссияси Жамиятнинг йиллик ҳисоботининг олдиндан тасдиқланганлиги ҳақидаги ҳисобот кўриб чиқиладиган кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган санадан 3 кундан кечиктирмасдан, Жамиятнинг йиллик ҳисоботига киритиладиган ва йиллик бухгалтерия балансида таркиб топган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи ёки рад этувчи хулоса ва Жамият молиявий-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) натижалари бўйича ҳисоботни ўз хулосалари билан бирга кузатув кенгашига тақдим этади
14. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятининг навбатдан ташқари текшируви: - акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра; - кузатув кенгашининг қарорига кўра;
- Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисмига (ҳаммасига) эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби бўйича;
- Тафтиш комиссиясининг ўзининг ташаббуси билан ўтказилади.
15. Навбатдан ташқари текширув (тафтиш) ҳақидаги қарор Жамият акциядорлари умумий йиғилишида акциядорларнинг – йиғилишда иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Тафтиш комиссияси текширувга (тафтиш қилишга) акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли баённомаси олингандан сўнг киришади.
16. Навбатдан ташқари текширув (тафтиш қилиш) ҳақидаги қарор кузатув кенгаши томонидан унинг мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан, сиртдан овоз берилган ҳолларда (сўров йўли билан) кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Мазкур қарор Тафтиш комиссиясининг Раиси номига юборилади ва унинг қабул қилиниши учун овоз берган кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан имзоланади.
17. Камчиликлар аниқланган тақдирда, Тафтиш комиссиясининг аъзоси Тафтиш комиссияси Раисига Тафтиш комиссиясининг қарорини талаб қилувчи аниқланган камчиликларнинг ёзма баёнини юборади.
Талабнома олингандан сўнг 3 иш куни ичида Тафтиш комиссиясининг Раиси Тафтиш комиссияси мажлисини чақириши шарт.
Тафтиш комиссияси томонидан текширув (тафтиш қилиш) ўтказиш ҳақидаги қарори қабул қилинганда, Тафтиш комиссияси Раиси текширувни (тафтиш қилишни) ташкил этиши ва уни ўтказишга киришиши лозим.
18. Жамият акиядорлари томонидан навбатдан ташқари текширув (тафтиш қилиш) ўтказиш ҳақида талаблар қўйилганда:
а) Акционерлар - текширув (тафтиш қилиш) ташаббускорлари Тафтиш комиссиясига қуйидагилардан иборат бўлган ёзма талабнома юборадилар:
- акциядорларнинг Ф.И.О. (номи);
- уларга тегишли бўлган акциялар ҳақидаги маълумотлар (сони, тоифаси, тури);
- мазкур талабнинг ишончли асосномаси.
Талабнома акциядор ёки унинг ишончли вакили томонидан имзоланади. Агар талабнома ишончли вакил томонидан имзоланадиган бўлса, унда ишончнома илова қилинади.
Ташаббус акциядордан – юридик шахслардан чиққан ҳолларда,унинг уставига биноан ишончномасиз амал қилувчи юридик шахс вакилининг имзоси, мазкур юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланади. Агар талабнома унинг номидан ҳаракат қилувчи юридик шахснинг вакили томонидан имзоланган бўлса, унда талабномага ишончнома илова қилинади.
б) текширув (тафтиш қилиш) ўтказиш ташаббускорларининг талабномаси, Жамиятнинг канцеляриясига берилаётганлиги ёки топширилаётганлиги ҳақидаги хабардор қилинган ҳолда, буюртма хат билан Жамият манзилига Тафтиш комиссиясининг Раиси номига юборилади.
Талабнома қўйилган сана у топширилганлиги ёки Жамиятнинг канцеляриясига топширилаётганлиги ҳақидаги хабарноманинг санаси бўйича аниқланади.
в) талабнома тақдим этилган санадан бошлаб 10 иш куни ичида Тафтиш комиссияси Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича навбатдан ташқари текшириш (тафтиш қилиш) ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинган бўлиши ёки тафтиш ўтказишдан асосланган рад жавоб бериши керак.
г) текшириш (тафтиш қилиш) ўтказишга рад жавоб бериш Тафтиш комиссияси томонидан қуйидаги ҳолларда берилади:
- агар талабнома қўядиган акциядорлар, талабнома қўйиш санасига умумий йиғилишнинг барча ваколатлари масалалари бўйича овоз бериш ҳуқуқини берувчи овоз берувчи акцияларнинг ушбу зарур миқдорининг эгалари бўлмасалар;
- акциядорлар реестрида рўйхатдан ўтмаган ёки тегишли акциядорларнинг ваколатлилик ваколатларига эга бўлмаган акциядорлар талабнома қўяётган ташаббускорлар сифатида чиқаётган бўлсалар;
- талабномада текширув (тафтиш ўтказиш) сабаби кўрсатилмаган бўлса;
- текширув (тафтиш) ўтказиш сабаблари саналган далиллар бўйича, текширув (тафтиш) Тафтиш комиссияси томонидан ўтказилган ва хулоса тасдиқланганда;
- талабномада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда;
- талабнома қонунчиликка ва Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига ёки Жамият уставига мос келмаганда.
19. Текширувлар (тафтишлар) ўтказилганда, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, текширувга алоқаси бўлган барча мавжуд ва олинган ҳужжатлар ва материалларни ўрганиб чиқишлари лозим.
20. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси, шу жумладан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларидан келиб чиққан ҳолда Жамият молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижалари бўйича хулоса тузади, ва у қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
- Жамиятнинг ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш;
- молиявий-хўжалик фаолият амалга оширилганда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартибининг ҳамда қонунчиликнинг бузилганлиги борасидаги далиллар ҳақидаги маълумотлар.
Мазкур хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида тингланади.
21. Жамият молиявий-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) ташаббускорлари, Тафтиш комиссияси томонидан текширув (тафтиш) ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилгунларига қадар исталган вақтда, тафтиш комиссисини хабардор қилган ҳолда, ўзининг талабномасини чақириб олишга ҳақлидир.
22. Тафтиш комиссияси ҳар чоракда Жамият кузатув кенгашининг мажлисига жамиятда тобе (аффилланган) шахслар билан битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, ҳамда бундай битимлар тузилишига қонунчилик талабларига ва ички ҳужжатларга риоя қилиниши ҳақида хулоса киритади.
V. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ БЕКОР ҚИЛИШ
23. Жамият Тафтиш комиссиясига номзодлар киритиш ҳақида таклифлар киритиш, кузатув кенгаши томонидан киритилган таклифлар бўйича қарорларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 63- ва 65-моддаларига ва Жамият Уставига биноан амалга оширилади.
24. Номзодларни Тафтиш комиссиясига кўрсатиш бўйича таклифлар ёзма шаклда, Жамитя манзилига буюртма хат юбориш орқали киритилади ёки Жамият канцеляриясига топширилади.
Таклифларни киритиш санаси почта жўнатмасининг санаси ёки у Жамият канцеляриясига топширилган сана бўйича аниқланади.
Таклиф акциядорнинг ўзи ёки унинг ишончли шахси томонидан имзоланади, агар таклиф ишончли шахс томонидан имзоланадиган бўлса, унда ишончнома илова қилинади.
Агар ташаббус акциядордан – юридик шахсдан чиққан бўлса, унда ишончномасиз уставга биноан ҳаракат қилувчи юридик шахк вакилининг имзоси, мазкур юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланади. Агар талабнома юридик шахснинг номидан ҳаракат қилувчи юридик шахс вакили томонидан имзоланган бўлса, унда талабномага ишончнома илова қилинади.
Олий маълумотга ва икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган шахс, Тафтиш комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.
25. Тафтиш комиссияси акциядорлар умумий йиғилиши томонидан 3 кишидан иборат бўлган таркибда, акциядорар – йиғилишда иштирок этувчи Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаларининг кўпчилик овози билан бир йил муддатга сайланади. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида кузатув кенгаши аъзолари бўлишлари, ҳамда ушбу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлашлари мумкин эмас. Биргина шахснинг ўзи Тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч марта сайланиши мумкин эмас.
26. Тафтиш комиссияси Раис ва Котибни ўз таркиби ичидан сайлайди. Тафтиш комиссиясининг Раиси ва Котиби Тафтиш комиссияси мажлисида комиссиянинг сайланган аъоларининг умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
Тафтиш комиссияси, Тафтиш комиссиясини ва кузатув кенгашини ўзининг Тафтиш комиссиясидаги ишини тўхтатишидан бир ой аввал ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўз Раиси ва Котибини исталган вақтда қайта сайлашга ҳақли.
27. Тафтиш комиссиясининг аъзоси,Тафтиш комиссиясини ва кузатув кенгашини ўзининг ишини тўхтатишидан бир ой аввал ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ўз ташаббуси билан унинг таркибидан чиқишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда, акциядорлар умумий йиғилиши яқин орада бўлиб ўтадиган йиғилишда Тафтиш комиссияси аъзосини алмаштиришни амалга оширади.
28. Тафтиш комиссияси алоҳида аъзоларининг ёки бутун таркибининг ваколатлари, акциядорлар – йиғилишда иштирок этаётган Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилинадиган акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан, қуйидаги асосларга кўра муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин:
- 3 мартадан ортиқ узрсиз сабабларга кўра Тафтиш комиссиясининг ишида иштирок этмаслик;
- текширувлар ўтказилганда Тафтиш комиссиясининг аъзолари (аъзоси) Жамият Тафтиш комиссиясининг нготўғри хулоса чиқаришига олиб келган текширув мавзусига тегишли бўлган ҳужжатлар ва материалларни нотегишли тарзда ўрганган бўлсалар;
- Тафтиш комиссиясининг алоҳида аъзолари ёки Тафтиш комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 23-банди бажарилмаганда;
- Жамият учун ноқулай оқибатларга олиб келган, Тафтиш комиссияси аъзолари томонидан бошқа ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликларнинг) содир этилиши.
29. Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони Жамият уставида ва мазкур Низомда назарда тутилган сонининг ярмидан кам бўлиб қолса, кузатув кенгаши Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт.
Тафтиш комиссияси ваколатлари муддатидан илгари бекор қилинган ҳолларда, Тафтиш комиссиясининг янги сайланган аъзоларининг ваколатлари акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида Тафтиш комиссиясини сайлагунларига қадар амалда бўлади.
30. Агар навбатдан ташқари умумий йиғилиш Тафтиш комиссияси яхлит таркибининг ёки унинг алоҳида аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари бекор қилган тақдирда, ва бунинг натижасида уларнинг сони сайланган таркибнинг ярмидан кам бўлиб қолса, мазкур қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат давомида кузатув кенгаши, Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш ҳақида кун тартибини белгилаган ҳолда, навбатдан ташқари умумий йиғилиш чақириш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
Тафтиш комиссияси таркибига номзодлар бўйича таклифларни қонунчиликка ва Жамият уставига биноан бошқарув органларига ва Жамиятнинг назорат органларига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар киритишлари мумкин.
VI. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСЛАРИ
31. Тафтиш комиссияси барча масалаларни ўз мажлисларида ҳал қилади. Тафтиш комиссиясининг мажлислари тасдиқланган режа бўйича, шунингдек текширув ёки тафтиш ўтказилишидан аввал ва уларнинг натижалари бўйича ўтказилади.
32. Тафтиш комиссиясининг мажлиси, агар унда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса қонуний ваколатга эга бўлади. Тафтиш комиссиясининг барча мажлислари кундузги шаклда ўтказилади.
33. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга. Тафтиш комиссиясининг ҳужжатлари ва хулосалари мажлисда иштирок этаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Тафтиш комиссияси Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Тафтиш комиссиясининг аъзолари комиссия қароридан рози бўлмаган тақдирда, мажлис баённомасида муҳим фикр билдиришга ва уни кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилишининг эътиборига етказишга ҳақли.
34. Тафтиш комиссиясининг Раиси:
- мажлислар чақиради ва ўтказади;
- Тафтиш комиссиясининг жорий ишини ташкил этади;
- кузатув кенгашининг, акциядорларумумий йиғилишининг мажлисларида уни тақдим этади;
- унинг номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
35. Раис бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини, Тафтиш комиссияси аъзоларининг мажлисида иштирокчилари кўпчилигининг қарори бўйича, Тафтиш комиссияси аъзоларидан бири амалга оширади.
36. Тафтиш комиссиясининг Котиби:
- унинг мажлисларининг баённомаларини олиб борилишини ташкил этади;
- Тафтиш комиссиясининг тегишли ҳужжатлари ва хулосаларини олувчиларнинг манзилларига етказади.
VII. ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИНИНГ АЪЗОЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ
37. Тафтиш комиссиясининг аъзоларига улар томонидан амалга оширилган ишлар ва қонунчилик ва мазкур Низом билан белгиланган ҳисоботларни (хулосаларни) тақдим этганликлари учун мукофот тўланади.
38. Тафтиш комиссияси ишларининг натижалари ва ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этилиши Тафтиш комиссиясининг Раисига ва унинг аъзоларига тўланадиган мукофотлар суммасини белгилаш учун асос сифатида хизмат қилади.
39. Мукофот миқдори (Тафтиш комиссиясининг 1 аъзоси учун 1 календар ой ҳисобида) энг кам иш ҳақининг 7 баравар миқдорида белгиланади ва ҳар ойда тўланади.
40. Агар Тафтиш комиссиясининг хулосалари ҳар чоракда кузатув кенгашига киритилмаса, мукофот тўланмайди.
41. Бунда, Тафтиш комиссиясининг Раисига тўланадиган мукофот учун Тафтиш комиссиясининг аъзосига тўланадиган мукофотнинг 1,2 баравардан ортиқ бўлмаган миқдорида оширилган коэффициент белгиланади.
VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка эга бўладилар.
43. Агар мазкур Низомнинг алоҳида моддалари Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Уставига зид келган тақдирда, унда ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва унинг мазкур моддалар билан тартибга солинадиган қисмида, мазкур Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар, Республикаси Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Устави нормаларига амал қилиш керак.
|
«Қува дон махсулотлари» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2016 йил 26 апрелдаги баённомаси билан «ТАСДИҚЛАНГАН» |
«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 3
II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ВАКОЛАТЛАРИ.. 3
III. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ. АКЦИЯДОРЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ... 5
IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК.. 7
V. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК.. 10
VI. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ КВОРУМИ.. 11
VII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ИШЧИ ОРГАНЛАРИ.. 12
VIII. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ 14
IX. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИ.. 14
X. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ 15
XI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР. 16
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом «Қува дон махсулотлари» Акциядорлик жамияти акциядорлар умумий йиғилиши мақоми ва фаолиятини, унинг ўтказилиши ва қарорлар қабул қилиниши тартибини белгилайди.
2. Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига, бошқа меъёрий(норматив)-ҳуқуқий ҳужжатларга ва «Қува дон махсулотлари» Акциядорлик жамияти (қуйида матн бўйича – “Жамият”) Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
3. Жамият ҳар йили акциядорлар умумий йиғилиши (акциядорлар йиллик умумий йиғилиши)ни ўтказиши шарт. Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши молия йили якунлангандан сўнг олти ойдан кечиктирилмай ўтказилади. Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши, одатда, ҳар йили 30 июнда ўтказилади.
4. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясини сайлаш, ижроия органи раҳбари билан тузилган шартнома муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш имкониятлари тўғрисидаги масалалар ҳал қилинади, шунингдек Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг ижроия органи ва Кузатув кенгашининг Жамиятни ривожлантириш стратегияларига эришиш бўйича қўлланилаётган чоралар тўғрисидаги ҳисоботлари ҳамда мазкур Низомнинг 7-банди ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади.
5. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишидан бошқа Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишлари ўтказилади.
6. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, акциядорларга унинг ўтказилиши тўғрисида хабар бериш тартиби, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланишда акциядорларга тақдим қилинадиган материаллар (ахборот) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ВАКОЛАТЛАРИ
7. Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатлари қуйидагилардан иборат:
- Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги Жамият Уставини тасдиқлаш;
- Жамиятни қайта ташкил қилиш;
- Жамиятни тугатиш, Тугатувчи (Тугатиш комиссияси)ни тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
- Жамият Кузатув кенгашининг миқдорий таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатдан олдин бекор қилиш;
- эълон қилинган акцияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш;
- Жамият Устав фонди (Устав капитали)ни камайтириш;
- ўз акцияларини харид қилиш;
- Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатдан олдин бекор қилиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;
- Жамиятнинг йиллик ҳисоботини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли (5 йилдан ортиқ) давр учун Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадларидан келиб чиқиб аниқ муддатлари белгиланган ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
- Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси ваколатларига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан қонун ҳужжатлари билан белгиланган Жамият бошқаруви талабларига риоя қилиш бўйича Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳисоботларини ва Тафтиш комиссияси хулосаларини тинглаш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 35-моддаси билан назарда тутилган имтиёзли ҳуқуқ қўлланилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
- Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини тасдиқлаш;
- акцияларни бўлиш ва бирлаштириш (консолидация қилиш);
- Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 8-бобига мувофиқ, Жамият томонидан баланс қиймати ёки харид қилиш қиймати тегишли битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада Жамият соф активлари миқдоридан эллик фоиздан ортиқ суммани ташкил қиладиган мулк бўйича йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 9-бобига мувофиқ, Жамиятнинг аффилланган шахси билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятларини қабул қилиш ва хабар бериш шаклларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- ички назорат, дивиденд сиёсати тўғрисидаги, манфаатлар тўқнашувида ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
- мустақил ихтисослашган ташкилотлар-консультантларни жалб қилиш орқали бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг Жамиятни ривожлантириш мақсадларига мувофиқлигининг ҳар йиллик таҳлилини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва таҳлил натижаларини тинглаш;
- Жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятига тегишли битимларни белгилаш;
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва ижроия органи томонидан хайрия (ҳомийлик) ёки бепул ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, ёрдам кўрсатиш (олиш) тартибини, шартларини белгилаш;
- электрон почта бўйича (электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали), шунингдек ўз ваколатларини вакилга бериш ёки видео-конференц-алоқа режимида умумий йиғилиш ўтказиш орқали овоз бериш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
- саноқ комиссиясига амалий ёрдам кўрсатиш ёки унинг функцияларини бажариш учун мустақил экспертлар (масалан, инвестиция консультанти ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа малакали иштирокчилари)ни жалб қилиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
- миноритар акциядорлар қўмитасини (миноритар акциядорлар қўмитаси ташкил қилинган ҳолатда) Жамият маблағлари ҳисобига таъминлаш учун харажатларни қоплаш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
- Акциядорлар умумий йиғилишида ҳисобот берадиган Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари маърузаси (ҳисоботи) шакли ва мазмунига талабларни белгилаш, умумий йиғилиш фаолиятини белгилаш;
- Акциядорлар, шу жумладан миноритар акциядорлари, овоз беришда уларнинг ягона позициясини шакллантириш учун акциядорлик келишувларини тузишга ҳақли;
- қонун ҳужжатлари ва Жамият Уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш.
8. Мазкур Низомнинг 7-банди иккинчи-тўртинчи, олтинчи, ўн учинчи хатбошларида, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида ва 88-моддаси бешинчи қисмида қайд этилган масалалар бўйича қарор Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок қилаётган овоз берувчи акциялар эгалари – акциядорларнинг тўртдан уч кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
9. Давлат олдидаги мавжуд солиқ ва бошқа қарздорлик ҳисобига Жамият устав капиталидаги давлат ҳиссасини ташкил қилиш ёки кўпайтириш бўйича қарор Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг, акциядорлар (давлатдан ташқари) розилик билдирган ҳолатда, Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг энг камида учдан икки қисми эгаларининг оддий кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
10. Қолган масалалар бўйича қарор Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок қилаётган овоз берувчи акциялар эгалари – акциядорларнинг оддий кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
11. Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиниши учун Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва ижроия органига берилиши мумкин эмас.
Миноритар акциядор ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан Жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
III. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ. АКЦИЯДОРЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
12. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача уч иш кунидан олдин тузилган Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок қилиш ҳуқуқига эгалар.
13. Жамият акциядорнинг талаби бўйича унга Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун тузилган Жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборотни тақдим қилиши шарт.
14. Жамият акциядорлари реестрига у тузилган санада киритилмаган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки уни тузиш вақтида йўл қўйилган хатолар тузатилган тақдирдагина Жамият акциядорлари тузилган реестрига қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
15. Акциядорлар умумий йиғилишида Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар иштирок қилиш ҳуқуқига эгалар, уларнинг ваколатли вакиллари, саноқ комиссияси, ички аудит хизмати ходимлари, аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилоти вакили, Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари, ижроия органи, Тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек миноритар акциядорлар қўмитаси вакили (мавжуд бўлган ҳолатда) ва бошқалар Акциядорлар умумий йиғилиши Раисининг таклифи бўйича иштирок қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.
16. Жамиятнинг ижроия органи аъзолари, Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси вакиллари, шунингдек аудиторлик ташкилоти вакиллари Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида ўз органлари ҳисоботлари билан шахсан иштирок қилишлари керак.
17. Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси аъзолигига ва Жамият директори лавозимига номзодлар Акциядорлар умумий йиғилишида ўз номзодлари кўриб чиқилишида иштирок қилишлари мумкин.
18. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок қилиш учун акциядорлар ва уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш ўтказилиши тўғрисидаги билдириш хатида қайд этилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.
19. Акциядор вакили Акциядорлар умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ваколатнома асосида иштирок қилади. Овоз бериш учун ваколатнома ушбу ваколатномани олувчи ва берувчи тўғрисидаги маълумотлар (исм-шарифи ёки номланиши, турар-жой манзили ёки бўлиш жойи манзили, паспорт маълумотлари)ни ўз ичига олиши керак. Жисмоний шахс номидан овоз бериш учун ваколатнома нотариал тарзда тасдиқланиши керак. Юридик шахс номидан овоз бериш учун ваколатнома унинг раҳбари имзоси остида берилади ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган ҳолатда).
20. Акциядор исталган вақтда Акциядорлар умумий йиғилишидаги ўз вакилини алмаштириш ёки ушбу йиғилишда шахсан иштирок қилиш ҳуқуқига эга.
21. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок қилиш учун келган акциядорлар – жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим қилинганда амалга оширилади, вакилига нисбатан эса – шунингдек, нотариал тарзда тасдиқланган ваколатнома ҳам тақдим қилиниши керак.
22. Жамият акциядори – юридик шахс раҳбари Акциядорлар умумий йиғилишидаги ўз ваколатларини уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий далолатнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида лавозими бўйича амалга оширади.
23. Акциядор – юридик шахс вакили Акциядорлар умумий йиғилишида унинг номига ташкилот раҳбари имзоси остида берилган ваколатнома мавжуд бўлганда ёки ушбу ташкилот муҳри билан тасдиқланган (муҳр мавжуд бўлган ҳолатда) таъсис ҳужжатлари билан тегишли ваколат берилган бошқа шахс номидан иштирок қилиши мумкин.
24. Жамият акцияси бир неча шахсларнинг умумий ҳисса эгалигида бўлган ҳолатда, Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқи уларнинг ихтиёрига кўра умумий ҳисса эгалиги иштирокчиларидан бири ёхуд уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Қайд этилган шахсларнинг ҳар бири ваколатлари тегишли равишда расмийлаштирилган бўлиши керак.
25. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун тузилган Жамият акциядорлари реестрига мувофиқ, мазкур Низомга 1-сонли иловага мувофиқ намуна бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.
26. Қайд этиш рўйхати жузланган (брошюраланган), рақамланган, тикилган ва Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
27. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо қўядилар ва Жамият акциядорлари реестри маълумотлари бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акцияларидан келиб чиққан ҳолда овоз бериш учун бюллетенлар тўпламини оладилар (2-сонли илова).
28. Агар йиғилиш иштирокчиси бир ёки бир неча акциядорлар манфаатларини ифодалаш учун ваколатнома тақдим қилса, унга акциядор (акциядорлар) номидан овоз бериш учун бюллетенлар берилади, қайд этиш рўйхатида эса манфаатлари ифодаланаётган акциядор фамилияси қаршисида қуйидагича эслатма қилинади: “_______ (миқдори) овоз берувчи акциялар бўйича “___” ______ 20 йилдаги “___”-сонли ваколатнома бўйича” ва вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК
29. Акциядорлар умумий йиғилишини мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган муддатда сифатли тайёрлаш ва ўтказиш учун ижроия органи корпоратив консультант (мавжуд бўлган ҳолатда) билан биргаликда қуйидагиларни амалга оширади:
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши қарори билан танланган аудиторлик ташкилотлари билан аудиторлик текширувини ўтказиш, шу жумладан Молиявий ҳисоботнинг халқаростандартларига мувофиқ молиявий ҳисобот тайёрлаш, Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудит ташкил қилиш бўйича шартномалар тузади, ушбу шартномаларда текширув якунланишининг аниқ муддатлари кўрсатилади;
- Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудит ўтказилгандан сўнг йиллик умумий йиғилиш ўтказиладиган санагача икки ҳафтадан кичиктирилмай Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тузилган ҳар йилги молиявий ҳисобот эълон қилинишини таъминлайди.
Ижроия орган қуйидагиларни ишлаб чиқади (тайёрлайди):
- Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тартиби (регламенти) лойиҳалари, ҳар бир йўналиш бўйича асослар илова қилинган ҳолда соф фойда тақсимланиши (зарарлар ўрни қопланиши) ва Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан кўриб чиқиладиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек саноқ комиссиясини ташкил қилиш бўйича таклифлар. Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун акциядорлар томонидан келиб тушган таклифларни, шу жумладан Жамиятнинг Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига (тафтишчи сифатида) кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги ахборотни ва бошқа маълумотларни умумлаштиради;
- Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва йиллик бизнес-режаси, шунингдек Жамиятнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврдаги ривожланиш стратегияси лойиҳаси, Жамиятнинг асосий йўналишлари ва мақсадларига асосланиб унинг аниқ муддатлари белгиланади;
- бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисида ва Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги ижроия орган ҳисоботи, аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича танлов ўтказиш ва ҳ.к.
30. Ижроия органи мазкур Низомнинг 29-банди иккинчи қисмида қайд этилган материаллар ишлаб чиқилгандан (тайёрлангандан) сўнг уларни Жамиятнинг Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
31. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан ўтказилади, жумладан у қуйидагиларни белгилайди:
- Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, жой ва вақти; - Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби;
- акциядорларни хабардор қилиш учун Жамият акциядорлари реестри тузиладиган ва Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана;
- Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларни ва давлат вакилини хабардор қилиш тартиби;
- Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим қилинадиган ахборот (материаллар) рўйхати;
- овоз бериш учун бюллетень намунаси ва матни.
32. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ушбу йиғилиш ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан олдин ва ўттиз кундан кейин белгиланиши мумкин эмас.
33. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача етти кундан кечиктирилмай, бироқ ўттиз кундан олдин бўлмаган муддатда Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта бўйича юборилади (3-сонли иловага мувофиқ).
34. Жамият акциядорга мустақил равишда ёки Жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг малакали иштирокчиси ўртасида тааллуқли хизматлар кўрсатиш юзасидан тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг малакали иштирокчиси орқали билдириш хати юбориш ҳуқуқига эга.
35. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- Жамият номланиши, жойлашган манзили (почта манзили) ва электрон почта манзили;
- Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақти ва жойи;
- Жамият акциядорлари реестри тузиладиган сана;
- Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига киритилган масалалар;
- Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим қилинадиган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириб чиқиш тартиби.
36. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим қилинадиган ахборот (материаллар) Жамиятнинг йиллик ҳисоботини, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича Жамият Тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилоти хулосаларини, Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотларни, Жамият Уставига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳасини ёки Жамият Уставининг янги таҳрирдаги лойиҳасини, шунингдек Жамиятнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли давр учун ривожланиш стратегияси лойиҳасини ва кун тартиби бўйича бошқа керакли ахборотни, шу жумладан Жамият Кузатув кенгашининг Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби юзасидан нуқтаи назарини ўз ичига олади.
37. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим қилиниш учун мажбурий қўшимча ахборот (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.
38. Жамият овоз берувчи акцияларининг жами энг камида бир фоизи эгаси ҳисобланган акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили якунлангандан сўнг тўққиз кундан кечиктирилмаган муддатда Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартиби бўйича (4-сонли иловада қайд этилган намуна бўйича), шу жумладан фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органлари аъзолигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга, белгиланган тартибда Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилгунга қадар уларни алмаштириш имкониятига эга.
39. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масала уни киритаётган акциядор (акциядорлар) номидан тааллуқли сабаблари, унга тегишли акциялар сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.
40. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодларни кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан мустақил равишда ўз номзоди кўрсатилган ҳолатда, номзоднинг исм-шарифи, унга тегишли акциялар сони ва тури (номзод Жамият акциядори ҳисобланган ҳолатда), шунингдек номзодни кўрсатувчи акциядорлар исм-шарифи (номланиши), уларга тегишли акциялар сони ва тури қайд этилади.
41. Жамиятнинг Кузатув кенгаши келиб тушган таклифларни кўриб чиқиши ва уларни Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки қайд этилган кун тартибига киритишни рад этиш тўғрисида мазкур Низомнинг 38-бандида белгиланган муддат тугагандан сўнг 10 кундан кечиктирмай қарор қабул қилиши шарт.
42. Қуйидаги ҳолатлардан ташқари, акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши керак, худди шундай кўрсатилган номзодлар Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак:
- акциядор (акциядорлар) томонидан мазкур Низомнинг 38-бандида белгиланган муддатга риоя қилинмаган;
- акциядор (акциядорлар) мазкур Низомнинг 38-бандида назарда тутилган Жамиятнинг овоз берувчи акциялари сони эгаси ҳисобланмайди;
- агар Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
- таклифлар қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермайди.
43. Акциядор (акциядорлар) улар томонидан Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига кўрсатилган номзодлар рўйхатига Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар эълон қилинган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирилмай ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
44. Масаланинг Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши ёки номзоднинг Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши тўғрисида ёки қайд этилган кун тартибига ёки номзодлар рўйхатига киритиш асосланган тарзда рад этилиши тўғрисида Жамият Кузатув кенгашининг қарори масалани кун тартибига киритиш ёки номзодларни номзодлар рўйхатига киритишни таклиф қилган акциядор (акциядорлар)га қарор қабул қилинган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирилмай юборилади.
45. Масаланинг Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши ёки номзоднинг Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилишини рад этиш тўғрисида Жамият Кузатув кенгашининг қарори устидан судга шикоят аризаси берилиши мумкин.
V. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК
46. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қуйидагилар асосидаги қарори бўйича ўтказилади:
- унинг ўз ташаббуси бўйича;
- Тафтиш комиссияси талабларига кўра;
- талабнома тақдим қилинган санада Жамият овоз берувчи акцияларининг энг камида 5%и эгаси ҳисобланган акциядор (акциядорлар) талабларига кўра (5-сонли иловага мувофиқ).
47. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларини муддатдан олдин бекор қилиш масалалари бўйича Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида талабномалар асослари қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Жамият Уставига, Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;
- Жамиятга зарарлар келтирилиши ва акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зиён етказилиши, шу жумладан Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти жиддий ёмонлашиши, фойда ва рентабеллиги пасайиши, ишлар ва хизматларнинг реализация қилиниши асоссиз равишда қисқартирилиши билан боғлиқ зарарлар етказилиши;
- Жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) юзага келиш аломатлари ёки таҳдидлари мавжудлиги, давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар олдида ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича турғун қарздорлик мавжудлиги.
48. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида талабномаларда йиғилиш кун тартибига киритиладиган масалалар бунинг сабаблари қайд этилган ҳолда ифодаланиши керак. Агар Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисидаги масала киритилиши билан боғлиқ бўлса, бундай йиғилиш чақириғи тўғрисидаги талабномалар Жамият Кузатув кенгаши ваколатларини муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисидаги масаладан ташқари, Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш масалаларини кун тартибига киритиш тўғрисидаги таклифларни ўз ичига олиши керак.
49. Жамият Кузатув кенгаши Жамият Тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг энг камида беш фоизи эгаси ҳисобланган акциядор (акциядорлар) талабномалари бўйича чақириладиган Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига масалалар тузилишига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
50. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабнома акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган тақдирда, ушбу талабнома бундай йиғилиш чақириғини талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)га тегишли акциялар сони ва тури қайд этилган ҳолда уларнинг исми-шарифи (номланиши)ни ўз ичига олиши керак.
51. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабнома Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақириғини талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
52. Жамият Тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг энг камида беш фоизи эгаси ҳисобланган акциядор (акциядорлар) томонидан Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномалари тақдим қилинган санадан бошлаб 10 кун ичида Жамият Кузатув кенгаши томонидан Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки бундай йиғилишни чақириш рад қилиниши тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
53. Жамият Тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг энг камида беш фоизи эгаси ҳисобланган акциядор (акциядорлар) талабномалари бўйича Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш рад қилиниши тўғрисида қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилиниши мумкин:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақириғини талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) мазкур банднинг биринчи қисмида назарда тутилган Жамиятнинг овоз берувчи акциялари сони эгаси ҳисобланмайди;
- кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалалардан ҳеч бири Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатларига киритилмаган;
- кун тартибига киритиш учун таклиф қилинаётган масала қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермайди.
54. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки бундай йиғилиш чақириғи рад қилиниши тўғрисида Жамият Кузатув кенгашининг асосланган қарори бундай йиғилиш чақириғини талаб қилаётган шахсларга қарор қабул қилинган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирилмай юборилади.
55. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақириғи рад қилиниши тўғрисида Жамият Кузатув кенгашининг қарори устидан судга шикоят аризаси берилиши мумкин.
56. Мазкур Низомнинг 52-банди билан белгиланган муддат мобайнида Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки бундай йиғилиш чақириғи рад қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолатда Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бундай йиғилиш чақириғини талаб қилаётган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Бундай ҳолатда, Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик бўйича сарф-харажатлар Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича Жамият маблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.
57. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан ёхуд қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолатларда мазкур Низом билан белгиланган тартибда Акциядорларнинг умумий йиғилишини чақираётган шахс томонидан амалга оширилади.
VI. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ КВОРУМИ
58. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок қилиш учун рўйхатдан ўтказиш якунланган пайтда Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан ортиқ овозга эга акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтказилган бўлса, Акциядорларнинг умумий йиғилиши қонуний (кворумга эга) ҳисобланади.
59. Агар имтиёзли акциялар кун тартибидаги фақат бир ёки бир неча масалалар бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми тақдим қилинган оддий акциялар сони бўйича белгиланади, қайд этилган масалалар бўйича овозларни ҳисоблаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сони бўйича амалга оширилади.
60. Йиғилиш бошланишининг белгиланган вақтидан сўнг 120 дақиқадан кўпроқ вақт мобайнида кворум ҳали йиғилмаган бўлса, Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибининг ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
61. Етарлича кворум йиғилмаганлиги туфайли қолдирилган Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўрнига чақирилган Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши, агар ушбу йиғилишда иштирок қилиш учун рўйхатдан ўтказиш якунланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан ортиқ овозга эга акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтказилган бўлса қонуний ҳисобланади.
Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш мазкур Низом билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
62. Кворум мавжуд эмаслиги туфайли Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана 20 кундан камроқ вақтга ўзгартирилганда, умумий йиғилишда иштирок қилиш ҳуқуқига эга акциядорлар ўтказилмаган умумий йиғилишда иштирок қилиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестрига мувофиқ белгиланади.
VII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ИШЧИ ОРГАНЛАРИ
63. Умумий йиғилиш ишчи органлари қуйидагилардан иборат: раёсат (президиум), саноқ комиссияси, котиб (котибият).
64. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раёсати (президиуми) ва раиси Акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгаши раиси томонидан, унинг узрли сабаблар бўйича йўқлигида эса – Жамият Кузатув кенгаши аъзоларидан бири томонидан олиб борилади.
65. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсати (президиуми)га раҳбарлик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунда ўз вазифаларини тегишлича бажариш учун керакли барча ваколатларга эга бўлади.
66. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси Акциядорларнинг умумий йиғилиши аудио ва видео ёзувлари амалга оширилишига ва унинг Интернет тармоғида намойиш қилинишига рухсат бериш ҳуқуқига эга.
67. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси йиғилиш жараёнига раҳбарлик қилади, умумий йиғилиш ишчи органлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлаш (чиқиш) вақтини чеклайди, йиғилиш олиб борилиши ва овоз бериш жараёни бўйича изоҳлар беради, залда тартиб сақланишини назорат қилади.
68. Акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси умумий йиғилиш баённомасини имзолайди.
69. Овозларни ҳисоблаш, Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок қилиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар топшириш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси ташкил этилиб, унинг сон ва шахсий таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
70. Саноқ комиссияси функцияларини бажариш учун мустақил экспертлар жалб қилинган тақдирда, улар саноқ комиссияси ишини амалга оширадилар.
71. Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлмаслиги керак. Саноқ комиссияси таркибига Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари, Жамият директори, шунингдек ушбу лавозимларга номзодлари кўрсатиладиган шахслар киритилиши мумкин эмас.
72. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш “Жамиятнинг битта овоз берувчи акцияси – битта овоз” қоидаси бўйича амалга оширилади, Жамият Кузатув кенгаши аъзолари сайловлари бўйича кумулятив овоз бериш ўтказиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
73. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш тегишли овоз бериш учун бюллетенлар билан амалга оширилади.
74. Овоз беришда овоз берувчиларга эҳтимолий овоз бериш вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича овозлар ҳисобланади. Қайд этилган талаблар бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш учун бюллетенлар ҳақиқий эмас деб эътироф қилинади ва улардаги масалалар бўйича овозлар ҳисобга олинмайди.
Овоз бериш учун бюллетенлар овоз бериш учун қўйилган бир неча масалаларни ўз ичига олган тақдирда, мазкур банднинг биринчи хатбошида қайд этилган бир ёки бир неча масалаларга тегишли талабларга риоя қилмаслик умуман овоз бериш учун бюллетенлар ҳақиқий эмас деб эътироф қилинишига олиб келмайди.
Акциядорларнинг ишончли вакиллари бўлган ижроия органи аъзолари кун тартибига кирган ижроия органининг аъзоларини сайлаш масаласи бўйича овоз беришда иштирок этмайди.
75. Овозларни ҳисоблаш, Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок қилиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар топшириш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси ташкил этилиб, унинг сон ва шахсий таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
76. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни бажаради:
- реестр асосида Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок қилиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатини тузади;
- овоз бериш учун бюллетенларни ва умумий йиғилишнинг бошқа материалларини топширади, топширилган бюллетенлар ҳисобини юритади;
- Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок қилиш учун акциядорлар (уларнинг вакиллари)ни рўйхатдан ўтказади;
- ваколатномалар ва улар томонидан тақдим қилинадиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;
- овоз бериш учун бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа маълумотлари (материаллари)ни топширади;
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилгунга қадар акциядорларга кун тартиби бўйича керакли ахборотни тақдим қилади;
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди; акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқи реализация қилиниши билан боғлиқ юзага келган масалаларни изоҳлайди;
- овоз бериш учун киритиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини изоҳлайди;
- акциядорларнинг белгиланган овоз бериш тартибини ва овоз беришда иштирок қилиш ҳуқуқларини таъминлайди;
- овозларни ҳисоблаб чиқади ва овоз бериш якунларини хулосалайди;
- овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;
- овоз бериш учун бюллетенларни архивга топширади.
VIII. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ
77. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби ҳар бир Акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқ тасдиқланади.
78. Жамият Кузатув кенгаши раиси умумий йиғилиш раёсати (президиуми) ва котиби (котибияти)ни, шунингдек саноқ комиссия таркибини сайлаш таклифини киритади.
79. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби йиғилиш иши бошланадиган ва тахминий якунланадиган вақтни, чиқишлар ва танаффуслар давомийлигини, кун тартибидаги масалалар кетма-кетлигини, кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.
80. Йиғилиш давомида юзага келадиган жорий масалалар йиғилиш раиси томонидан қуйидаги асосий қоидага асосланиб якка ҳолда ҳал қилинади: Акциядорларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилинадиган масала бўйича чиқиш ҳуқуқидан ҳар бир иштирокчи белгиланган вақт доирасида фойдаланиши мумкин.
81. Акциядорларнинг умумий йиғилишида Жамият Кузатув кенгаши, ижроия органи мукофот пуллари ва компенсациялари миқдори, шунингдек соф фойданинг тақсимланиши, дивидендлар миқдори (мўлжалланган миқдор асосланган, уларнинг Жамият томонидан қабул қилинган дивиденд сиёсатига мувофиқлиги баҳоланган ҳолда) тўғрисидаги маълумотлар батафсил ошкор (эълон) қилинади (зарур ҳолларда, соф фойданинг муайян қисмини Жамиятни ривожлантириш эҳтиёжларига йўналтириш ҳажмлари изоҳланади ва иқтисодий жиҳатдан асосланади).
82. Кун тартибидаги масалалар муҳокамасида иштирок қилишни истаганлар умумий йиғилиш котиби (котибияти)га муҳокама қилиш учун масала кўрсатилган ҳолда ёзма ариза берадилар.
83. Кун тартибидаги барча масалалар муҳокама қилингандан сўнг йиғилиш раиси Акциядорларнинг умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.
84. Жамият Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок қилган шахсга бундай шахс ҳисобидан унинг томонидан тўлдирилган бюллетень нусхасини олиш имконини тақдим қилади.
IX. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИ
85. Акциядорлар умумий йиғилиши котибиятининг миқдорий ва шахсий таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Жамиятнинг Корпоратив консультанти Акциядорлар умумий йиғилиши котиби сифатида сайланиши (чиқиши) мумкин.
86. Акциядорлар умумий йиғилиши котибияти қуйидагиларни амалга оширади:
- умумий йиғилиш ўтказилиши жараёнининг баённомасини тузади;
- ёзма аризалар бўйича кун тартибидаги масалалар муҳокамасида иштирок қилишни истаганлар қайдномаларини юритади;
- Акциядорлар умумий йиғилиши ёпилгандан сўнг ўн кундан кечиктирилмай икки нусхада Акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини тузади.
87. Акциядорлар умумий йиғилиши баённомасида қуйидагилар қайд этилади:
- Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган сана, жой ва вақти;
- Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари – акциядорлар эга бўлган овозлар умумий сони;
- йиғилишда иштирок қилаётган акциядорлар эга бўлган овозлар сони;
- умумий йиғилиш раёсати (президиуми) ва котиби (котибияти), йиғилиш кун тартиби;
- чиқишлар асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар, овоз бериш якунлари ва умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар;
- Акциядорлар умумий йиғилишининг Интернет тармоғида аудио ва видео ёзувлари ва намойиши ўтказилган ҳолатда мазкур маълумотлар ҳам қайд этилади.
88. Акциядорлар умумий йиғилиши баённомасининг ҳар икки нусхаси Акциядорлар умумий йиғилишига раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
89. Саноқ комиссияси баённомалари умумий йиғилишнинг алоҳида қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ва умумий йиғилиш баённомасига бириктириб қўйилади.
90. Акциядорлар умумий йиғилиши баённомаси имзолангандан сўнг, Саноқ комиссияси Жамиятнинг йиғилиш ҳужжатлари сақланадиган архивига, жумладан, умумий йиғилишнинг қайд этиш рўйхатини, овоз бериш учун муҳрланган бюллетенларни, Саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомаларни ва Акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини топширади.
X. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ
91. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорларга қуйидагича маълум қилинади:
- Акциядорлар умумий йиғилиши тугагандан сўнг уларни эълон қилиш;
- жиддий ҳолат юзага келган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида жиддий ҳолат тўғрисида хабардаги маълумотни ошкор қилиш.
92. Жамият акциялари фонд биржаси листингида бўлган ҳолатда, Жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида тааллуқли ахборотни ҳам эълон қилиши шарт.
93. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши жараёни устидан назорат, агар қарорда бошқача қайд этилмаган ва йиғилиш баённомасида акс эттирилмаган бўлса, Жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
94. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок қилаётган ва иштирок қилмаётган акциядорларга тегишли қисми бўйича барча акциядорлар томонидан бажарилиши шарт.
XI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
27. Мазкур Низом, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
28. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий (норматив) ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши натижасида мазкур Низомнинг айрим моддалари уларга зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва Жамият томонидан Низомга тааллуқли ўзгартишлар киритиладиган пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий (норматив) ҳужжатларига амал қилинади. Бунда мазкур Низом исталган қисмларидан бирининг ҳақиқий эмас деб топилиши умуман бутун Низомнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
|
Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга 1-сонли ИЛОВА |
201____ йил «__» ___________да ўтказиладиган Акциядорлик жамиятининг Акциядорлар навбатдаги (навбатдан ташқари) умумий йиғилиши
ҚАЙД ЭТИШ РЎЙХАТИ
т/р |
Ф.И.Ш. (акциядор номланиши) |
Овоз берувчи акциялар сони |
Акциядор имзоси |
Вакил мавжуд бўлган ҳолатда тўлдирилади |
|
||||
|
|||||||||
Вакилнинг Ф.И.Ш. |
Ваколатнома рақами |
Ваколатнома берилган сана |
Овоз берувчи акциялар сони |
Вакилнинг имзоси |
|
||||
|
|||||||||
|
|||||||||
|
|||||||||
|
|||||||||
|
|||||||||
|
|||||||||
|
|||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Акциядорлар умумий йиғилишининг жами __________ дона овоз берувчи акцияларга эга жами рўйхатдан ўтказилган иштирокчилари ______ киши.
Кворум мавжудлиги (овоз берувчи акциялар умумий сонидан фоизларда) ______%.
Саноқ комиссияси аъзолари: ____________________ Ф.И.Ш.
(имзо)
____________________ Ф.И.Ш.
(имзо)
____________________ Ф.И.Ш.
(имзо)
|
Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга 2-сонли ИЛОВА |
“_______”-сонли БЮЛЛЕТЕНЬ*
20__йил «__»________да «___________________» Акциядорлик жамиятининг____________________ манзил бўйича ўтказиладиган Акциядорларнинг йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишида овоз бериш учун _________ дона овоз берувчи акцияларга эга юридик шахс акциядорнинг тўлиқ номланиши (жисмоний шахс акциядорнинг Ф.И.Ш.) ___________________________________________, йиғилиш ўтказиладиган сана: соат __:__да.
Кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш учун овозлар сони: ___________________
Кун тартиби масалалари бўйича овоз беришда қуйидаги овоз бериш вариантларидан бирини танлаш керак: “ҳа”, “қарши” ёки “бетараф” (вариантларни танлаш усуллари: X, √ ёки муайян катакчага овозлар сонини ёзиб қўйиш), Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи бўйича овоз бериш бундан мустасно.
т/р |
Овоз бериш учун қўйилган масаланинг ифодаланиши |
Ҳа |
Қарши |
Бетараф |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи бўйича овоз бериш учун овозлар сони (Сизга тегишли овозлар сонини Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланадиган шахслар сонига кўпайтириш керак): ________________.
Бунда Сиз шундай тарзда олинган овозларни бир номзод учун тўлиқ беришингиз ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашингиз мумкин.
т/р |
Овоз бериш учун қўйилган масаланинг ифодаланиши: |
Ҳа (Кузатув кенгаши аъзолигига номзод учун берилган овозлар сони) |
|
Кузатув кенгаши аъзолигига номзоднинг Ф.И.Ш. |
Кузатув кенгаши аъзолигига номзод тўғрисидаги маълумотлар |
||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Фамилия, исм-шарифи _________________________________________
(имзо)
Овоз бериш учун бюллетень акциядор (унинг вакили) томонидан имзоланиши керак.
* Қайд этиш рўйхати бўйича акциядор рақами кўрсатилади.
|
Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга 3-сонли ИЛОВА |
«___________________» Акциядорлик жамиятининг Акциядорлар йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида
БИЛДИРИШ ХАТИ
Ҳурматли ___________________________________________________________,
«___________________» Акциядорлик жамияти (жойлашган манзили:_________________, алоқа боғлаш телефони: ____________) Сизга шуни хабар қиладики, 20__йил «____» _________да соат___:___да __________________ манзили бўйича Акциядорлик жамиятимизнинг Акциядорлар йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини ўтказилади.
Акциядорлар йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишида иштирок қилиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 20__йил «____» _________даги ҳолат бўйича шакллантирилган акциядорлар реестри асосида тузилади.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок қиладиган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат___:___да бошланади ва соат___:___гача давом эттирилади.
Сизга Акциядорлар йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишининг қуйидаги кун тартибини маълум қиламиз:
1.
2.
3.
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши даврида Сиз Акциядорлар умумий йиғилишининг қуйидаги материаллари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
1.
2.
3.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок қилиш учун акциядорлар ўзларида паспортга, акциядорлар вакиллари эса – ЎзР қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун – нотариал тасдиқланган, юридик шахслар учун – мазкур юридик шахс томонидан берилган) ваколатномага эга бўлишлари керак.
«___________________» АЖ
Кузатув кенгаши
|
Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга 4-сонли ИЛОВА |
«___________________» АЖ
Акциядор ___________________нинг
Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масала киритиш тўғрисидаги
ТАКЛИФИ
Тегишли акциялар сони:
_______ дона оддий акция;
_______ дона имтиёзли акция.
Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масаланинг ифодаланиши (унинг кун тартибига киритилиш сабаблари кўрсатилади):
_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
______________________________________________
Кузатув кенгаши аъзолигига кўрсатиладиган номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими, номзодга тегишли АЖ акциялари сони, турлар бўйича ажратилган): __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
Тафтиш комиссияси аъзолигига кўрсатиладиган номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими, номзодга тегишли АЖ акциялари сони, турлар бўйича ажратилган): __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
Ижроия органига кўрсатиладиган номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими, номзодга тегишли АЖ акциялари сони, турлар бўйича ажратилган): __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
Ф.И.Ш. ___________________ __________________________
(имзо, сана)
|
Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга 5-сонли ИЛОВА |
«___________________» АЖ
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида
ТАЛАБНОМА
Йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган шахс Ф.И.Ш. (номланиши): ___________ (Тафтиш комиссияси аъзоси томонидан талабнома бериладиган ҳолатда, бу ҳам ушбу устунда акс эттирилиши керак).
Тегишли акциялар сони (талабнома акциядор томонидан берилган ҳолатда тўлдирилади):
_______ дона оддий акция;
_______ дона имтиёзли акция.
Талабнома мазмуни (Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш сабаблари ифодаланади):
___________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масаланинг ифодаланиши (унинг кун тартибига киритилиш сабаблари кўрсатилади):
__________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Кузатув кенгаши аъзолигига кўрсатиладиган номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими, номзодга тегишли АЖ акциялари сони, турлар бўйича ажратилган):
_____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________
Ф.И.Ш. ___________________ __________________________
(имзо, сана)