Кун тартибида

 

        “Қува дон махсулотлари” АЖ 2021 йил молиявий хўжалик якуни бўйича акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши 2022 йил 24 март куни соат 14.00 да Фарғона вилояти, Қува тумани, С.Қорабоев кўчаси 27 уй “Қува дон махсулотлари” АЖ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

К У Н  Т А Р Т И Б И Д А:

1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиклаш.  

2. Жамият кузатув кенгашининг бир йиллик фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2021 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ижро органининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Тафтиш комиссияси ва ички аудитни 2021 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2021 йилги баланси, молиявий ҳисоботини тасдиқлаш.

6. 2021 йил якуни бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.

7. 2022 хўжалик йилида ўтказиладиган жамият фаолиятини текшириш учун аудитор ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақ чегарасини белгилаш.

8.  Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш.

9.  Жамиятнинг 2022 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.

10. Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини тузиш.

11. Кузатув кенгаши таркибига аъзоларни қайта сайлаш.

12. Тафтиш комиссияси таркибига аъзоларни қайта сайлаш.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2021 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқариш маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш.

14. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

15. Корпоратив кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2021 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив фаолиятини баҳолаш хулосасини эшитиш.

16. Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ўндирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги хақидаги тегишли ҳужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш.

17. Йил якуни бўйича “Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантиришни тасдиқлаш.

 

        Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13.00 да Фаргона вилояти, Қува тумани, С.Қорабоев кўчаси 27-уй “Кува дон махсулотлари” АЖ мажлислар залида амалга оширилади. Акциядорлар шахсларини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончли вакиллар тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида келишлари сўралади. Умумий йиғилишга боғлик хужжатларни “Қува дон махсулотлари”АЖ қимматли қоғозлар бўлимида танишишлари мумкин. Тел: + 99890-301-95-90 

Кузатув кенгаши 

 

Кун тартибида
Размер файла: 192 Kb