Кузатув Кенгашининг Қўмиталари тўғрисидаги низом

 

 

«Қува дон махсулотлари» АЖ 

Кузатув кенгашининг 2021 йил 

11 майдаги мажлис қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»




























 

«ҚУВА ДОН МАХСУЛОТЛАРИ» АЖ  КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ҚЎМИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМ

















 

МУНДАРИЖА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 3

II. ҚЎМИТАЛАРНИНГ МАҚСАД ВА ФУНКЦИЯЛАРИ 3

III. ҚЎМИТАЛАРНИНГ ВАКОЛАТИ, ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 3

IV. ҚЎМИТАНИНГ ТАРКИБИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ, ҚЎМИТА АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 4

V. ҚЎМИТА МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ 5

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР 6

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низом ва Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва кузатув кенгаши ҳузуридаги Номинациялар қўмитасининг, Аудит қўмитасининг, Можароли вазиятларни ҳал этиш қўмитасининг, Мукофотлаш қўмитасининг, Корпоратив бошқариш кодекси бўйича қўмитанинг (кейинги ўринларда - Қўмиталар) иш фаолияти тартибини белгилайди. 
  2. Қўмиталар: 

маслаҳат-кенгаш органлари бўлиб, кузатув кенгаши ўз вазифаларини самарали бажаришини таъминлашга хизмат қиладилар;

амалдаги қонунчиликка, кузатув кенгаши топшириқларига ва мазкур Низомга мувофиқ фаолият юритадилар;

Жамиятнинг алоҳида органи бўлиб ҳисобланмайдилар ва Жамият номидан ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдланмайдилар;

ўз тавсияларини кузатув кенгашига қарор қабул қилиш учун тақдим этадилар;

кузатув кенгаши қабул қилган қарорларнинг оқибати учун жавобгар бўлмайдилар.

II. ҚЎМИТАЛАРНИНГ МАҚСАД ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

  1. Қўмиталар жамият кузатув кенгаши ўз ваколатларига киритилган вазифаларнинг самарали ҳал этилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. 
  2. Қўмиталарнинг фунцияларига тегишли қўмиталарнинг иш йўналиши билан бевосита боғлиқ масалалар киритилади. 

III. ҚЎМИТАЛАРНИНГ ВАКОЛАТИ, ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. Қўмиталарнинг ваколатларига тегишли қўмиталарнинг иш йўналиши билан бевосита боғлиқ масалаларни олдиндан ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш киради. 
  1. Юклатилган вазифаларни бажариши учун тегишли қўмитага қуйидаги ҳуқуқлар берилади: 

ўз ваколатига киритилган масалалар юзасидан тадқиқотлар ўтказиш; 

ўз фаолиятини амалга ошириш учун ижроия органи раҳбари ва аъзоларидан зарур ахборотни, ҳужжатларни ва уларга тушунтиришларни сўраб олиш; 

ходимларни, Жамият раҳбариятини, кузатув кенгашининг бошқа қўмиталари аъзоларини Қўмитанинг очиқ мажлисларида иштирок этишга жалб этиш. 

  1. Қўмита қуйидагиларга мажбур: 

қўмита зиммасига юклатилган вазифаларни мазкур Низомга, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига, Жамият устави ва ички меёрий ҳужжатларига мувофиқ бажариш;

кузатув кенгашига бевосита Қўмита ваколатларига киритилган масалалар юзасидан иқтисодий жиҳатдан самарали ва юридик жиҳатдан асосланган тавсиларни тақдим этиш;

бевосита Қўмита ваколатларига киритилган масалалар бўйича вужудга келган хатарлар тўғрисида Жамиятнинг кузатув кенгашини ўз вақтида хабардор қилиш;

махфийлик талабларига риоя этиш, Жамият тўғрисидаги тижорат ва/ёки хизмат сирини ташкил этувчи ахборотни ошкор этмаслик.

IV. ҚЎМИТАНИНГ ТАРКИБИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ, ҚЎМИТА АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

  1. Қўмита аъзоларининг сони Жамият кузатув кенгашининг қарори билан 3 (уч) кишидан кам ва 7 (етти) кишидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади. 
  2. Қўмитанинг шахсий таркиби Жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан кузатув кенгашининг мажлисида иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан сайланади. Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси Қўмита аъзолигига 3 (уч) нафардан ортиқ бўлмаган номзод таклиф этиши мумкин. 
  3. Қўмита аъзолари қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт: 

олий маълумотли бўлиши; 

Қўмита аъзолари ва (ёки) уларнинг яқин қариндошлари яккабошчилик

асосидаги ижроия органи раҳбари ва (ёки) коллегиал ижроия органининг аъзолари бўлмаслиги шарт.

  1. Қўмита раиси 10-бандга қўшимча тарзда қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт: 

сайланиш вақтида ва сайланишдан олдинги бир йил давомида Жамиятнинг масабдор шахси ёки ходими бўлмаслиги; 

бошқа хўжалик жамиятидаги ҳар қандай мансабдор шахслардан бири кузатув кенгашининг мукофотлар ва номинациялар бўйича қўмитасининг аъзоси бўлиб ҳисобланган хўжалик жамиятининг мансабдор шахси бўлмаслиги; 

Жамият мансабдор шахсларининг турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзанди, ака-укаси ёки опа-синглиси бўлмаслиги. 

  1. Қўимта аъзолари мазкур Низомнинг қоидаларига мувофиқ янги сайланадиган кузатув кенгашининг биринчи мажслиси ўтказилгунча бўлган муддатга сайланадилар. 
  2. Қўмита аъзоларидан ҳар қайси бирининг ваколатлари Жамият кузатув кенгашининг варори билан муддатидан аввал тугатилиши мумкин. 
  3. Агар Қўмитанинг сон таркиби сайланган аъзоларнинг ярмидан камайиб кетса, кузатув кенгашининг раиси Қўмита аъзоларини сайлаш учун кузутув кенгашининг навбатдан ташқари мажлисини чақриши ёки кузатув кенгашининг режалаштирилган энг яқин мажлисининг кун тартибига Қўмита аъзоларини сайлаш масаласини киритиши зарур. 

V. ҚЎМИТА МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  1. Қўмита мажлислари Қўмитанинг раиси томонидан чақирилади. 
  2. Қўмитанинг биринчи мажлисида Қўмита томонидан Қўмитанинг иш режаси тасдиқланиши мумкин. Биринчи мажлис Қўмитанинг янги таркиби тасдиқланган кузатув кенгаши мажлисидан кейин 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай ўтказилади. 
  3. Қўмита мажлислари Қўмита аъзоларининг биргаликда қатнашуви (бақамти) шаклида ёки кун тартибидаги масалалар бўйича сиртдан овоз бериш шаклида (сиртқи мажлис) ўтказилиши мумкин. 
  4. Қўмитанинг биргаликда қатнашув мажлиси раислик қилувчи Қўмита раиси томонидан, у бўлмаган тақдирда Раис ўринбосари томонидан очилади. 
  5. Қўмитанинг биргаликда қатнашув мажлисида Қўмита аъзолари, шунингдек таклиф этилган шахслар иштирок этади. 
  6. Қўмита мажлиси, агар унда Қўмитанинг сайланган аъзоларидан камида ярми қатнашаётган бўлса, ҳақиқий (кворум мавжуд) ҳисобланади. 
  1. Қўмита котиби Қўмитанинг биргаликда қатнашув мажлисини ўтказиш учун кворум мавжудлигини аниқлайди. Биргаликга қатнашув мажлисида расилик қилувчи йиғиглагнларга кворум мавжудлигини маълум қилади ва мажлиснинг кун тартибини ўқиб эшиттиради. 
  2. Қўмита мажлиси ўтказилганидан кейин 5 (беш) кундан кечиктирмай Қўмита котиби мажлис баённомасини тузади. 
  3. Қўмита мажлиси баённомаси мажлисда раислик қилган шахс ва Қўмита котиби томонидан имзоланади. Мажлис баённомаси ёки мажлис кун тартибидаги маслалалар бўйича баённомадан кўчирма имзоланганидан кейин 1 (бир) кун ичида Қўмита котиби томонидан мажлис юзасидан тайёрланган ҳужжатларни ва тавсияларни илова қилинган ҳолда Жамият кузатув кенгашига юборилади. Қўмитанинг барча аъзоларига баённоманинг нусхалари, тайёрланган ҳужжатлар ва тавсиялар юборилади. 
  4. Мажлисда раислик қилувчи шахс ва Қўмита котииби баённоманинг тўғрилиги юзасидан жавобгар ҳисобланади. Баённоманинг, сўровнома варақларининг, ҳужжатлар ва тавсияларнинг сақланиши учун жавобгарлик Қўмита котиби зиммасига юклатилади. 
  5. Қўмита мажлиси баённомасида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: 
  1. мажлиснинг шакли; 
  2. мажлис ўтказилган сана, жой ва вақти (сўровнома варақларини тарқатиш ва йиғиб олишнинг тугалланган санаси ва вақти); 
  3. мажлисда иштирок этган Қўмита аъзоларининг (биргаликда қатнашган ёки сиртқи мажлисда овоз берган), шунингдек таклиф этилган шахсларнинг рўйхати; 
  4. кун тартиби; 
  5. Қўмита аъзоларининг кун тартибидаги масала бўйича билдирган таклифлари;
  6. овозга қўйилган масалалар, овоз бериш натижалари, ҳар бир Қўмита аъзосининг қай йўсинда овоз берганлиги. 

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

  1. Қўмита Корпоратив бошқарув тўғрисидаги кодекс тавсиялари асосида тузилади. 
  2. Мазкур Низом меёрларига риоя этмаслик Қўмита аъзоларига нисбатан жавобгарлик чораларини қўлланишини келтириб чиқармайди.