Эълон

« Назад

09.03.2020 09:13

Эълон

2020 йил 26 март куни соат 10.00 да Қува тумани С.Қорабоев 27 уй, жамият мажлислар залида акциядорларнинг 2019 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади йиғилиш

Кун тартиби:

1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиклаш. 

2. Жамият кузатув кенгашининг бир йиллик фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2019 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ижро органининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Тафтиш комиссиясининг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2019 йилги баланси, молиявий ҳисоботини тасдиқлаш.

6. 2019 йил якуни бўйича ташқи аудитор ҳулосасини тасдиқлаш.

7. 2020 хўжалик йилида ўтказиладиган жамият фаолиятини текшириш учун аудитор ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақ чегарасини белгилаш.

8. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2020 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.

10. Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини тузиш.

11. Кузатув кенгаши таркибига аъзоларни қайта сайлаш.

12. Тафтиш комиссияси таркибига аъзоларни қайта сайлаш.

13. Корпоратив бошкарув тизимини баҳолаш бўйича хисоботни тасдиқлаш.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426сонли қарори талабларига мувофиқ 2019 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни       маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш.

15. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумландан, маҳаллий  маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали    фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосасини кўриб чиқиш.

16. Жамият балансида улуши бўлган, макарон, қандолат ишлаб чиқариш ва транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналардан ташқари, барча турдаги корхоналар ҳамда бўш турган бино ва иншоотларни қонунчиликда белгиланган тартибда сотиш.

17. “Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳририни тасдиқлаш.

 

     Акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси 2020 йил 30-январь ва 17-февраль, акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 21 февраль соат 9.00да Фарғона вилояти, Қува тумани, С.Қорабоев кўчаси 27-уй “Кува дон махсулотлари” АЖ мажлислар залида амалга оширилади. Акциядорлар шахсларини тасдиқловчи хужжат ва ишончли вакиллар тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида келишлари сўралади. Умумий йиғилишга боғлик хужжатларни “Қува дон махсулотлари”АЖ қимматли қоғозлар бўлимида танишишлари мумкин.

Кузатув кенгаши



Комментарии


Комментариев пока нет

Пожалуйста, авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий.
Я согласен(на) на обработку моих персональных данных. Подробнее
Пожалуйста, авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий.

Авторизация
Введите Ваш логин или e-mail:

Пароль :
запомнить