Эълон

« Назад

01.03.2021 00:00

Эълон

«Қува дон маҳсулотлари» АЖ акциядорлари диккатига

2021 йил 29 март куни соат 14.00 да Қува тумани С.Қорабоев кўчаси 27 уйда жойлашган «Қува дон маҳсулотлари» АЖ мажлислар залида акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:

    1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиклаш. 
    2. Жамият кузатув кенгашининг бир йиллик фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
    3. Жамиятнинг 2020 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ижро органининг ҳисоботини тасдиқлаш.
    4. Тафтиш комиссиясининг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
    5. Жамиятнинг 2020 йилги баланси, молиявий ҳисоботини тасдиқлаш.
    6. 2020 йил якуни бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
    7. 2021 хўжалик йилида ўтказиладиган жамият фаолиятини текшириш учун аудитор ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хақ чегарасини белгилаш.
    8. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш.
    9. Жамиятнинг 2021 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
    10.  Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини тузиш.
    11.  Кузатув кенгаши таркибига аъзоларни қайта сайлаш.
    12.  Тафтиш комиссияси таркибига аъзоларни қайта сайлаш.
    13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқариш маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш.
    14. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги асослиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.
    15. Корпоратив кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив баҳолаш бўйича хулосасини тасдиқлаш.
    16. Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ўндирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги хақидаги тегишли ҳужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш.
    17. Жамиятнинг талаб қилинмаган даъво муддати ўтган дивидендларни жамият фойдасига олиш.
    18. Йил якуни бўйича “Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантиришни тасдиқлаш.

 

Акциядорлар умумий йиғилишига акциядорларни хабар қилиш учун акциядорлар рўйхати 2021 йил 01 март ҳолатига, йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2021 йил 23 март ҳолати тузилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзлари билан бирга шахсларини тасдиқловчи хужжат (паспорт), акциядорлар вакиллари эса белгиланган тартиб бўйича ишончнома билан келишлари сўрлади.

Умумий йиғилишга оид қўшимча маълумотлар олиш учун Қува тумани С.Қорабоев кўчаси 27 уй манзили бўйича жамиятнинг бош офиси биносидаги қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилишларингиз мумкин.



Комментарии


Комментариев пока нет

Пожалуйста, авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий.
Я согласен(на) на обработку моих персональных данных. Подробнее
Пожалуйста, авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий.

Авторизация
Введите Ваш логин или e-mail:

Пароль :
запомнить